Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

Давлатобод туманининг “Халқлар дўстлиги” маҳалласида 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий янги қиёфага эга бўлди

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, "Бола дунёга келганидан бошлаб, унда айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-эстетик ва жисмоний хислатлар шаклланади".

Бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳам, тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.

Ана шу мақсадларда тумандаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Обод маҳалла” дастури доирасида 360 ўринли МТТ капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шу ўринда “Халқлар дўстлиги” МФЙда  истиқомат қилаётган аҳоли учун туҳфа бўлди.

Ушбу таълим ташкилотининг қурилиш таъмирлаш ишлари учун 4 миллиард 612 млн  сўм маблағ ажратилган бўлиб, уни “Мирхолдоршо ота” хусусий корхонаси томонидан ишлар бажарилиб фойдаланишга топширилди. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир гуруҳ хоналари замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди. Тарбияланувчиларни сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, сектор раҳбарлари, жамоатчилик иштирок этди. Нуронийлар фарзандлар таълим-тарбияси учун ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Юртбошимизга миннатдорлик сўзларини айтдилар.

@davlatobodhokimligi