Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#РАСМАН

🔘 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади — Президент қарори

🔹️ Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Парламент ва Вазирлар Маҳкамасининг муассислигида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади.

Унинг асосий мақсадларига эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш киради.

Болалар жамоат фондининг асосий пул маблағлари давлат бюджети ҳисобидан 2021−2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ва бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилади.

Батафсил: ➡️ https://cutt.ly/aELHWcg
#РАСМАН

🔘 Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади — Фармойиш

🔹 Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва "мобиль бошқарув аппарати"ни яратиш мақсадида "2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:

▪️давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;

▪️такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;

▪️раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;

▪️вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;

▪️бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

▪️"Очиқ идора" лойиҳасини амалга ошириш;

▪️давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;

▪️вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;

▪️тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;

▪️кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;

▪️ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;

▪️вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;

▪️давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;

▪️тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

▪️халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;

▪️маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;

▪️ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.
#РАСМАН

🔘 Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди — Фармон

🔹 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон имзоланди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди.

▶️ Батафсил

🌐Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/davlatobodhokimligi
#РАСМАН

🔘 Ҳоким ёрдамчилари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрда имзолаган "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

🔹️ Батафсил: https://teletype.in/@namanganhaqiqati/Mk5haiaGDyY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди.

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.
#РАСМАН

🔘 Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

🔹️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги қарори (ПҚ–80-сон, 12.01.2022 й.) имзоланди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
#РАСМАН

Афв эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.
#РАСМАН

🔘 Водий вилоятларига табиий газ барқарор етказилади

🔹️ Ижтимоий тармоқларда Фарғона водийсида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли табиий газ таъминотида узилишлар ҳақида хабар тарқалди.

Табиий газ истеъмолчиларига шуни маълум қиламизки, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига табиий газ етказиб берувчи газ қувурларида ёки бошқа объектларда таъмирлаш ишлари режалаштирилмаган.

Таъмирлаш ишлари амалга оширилишидан аввал истеъмолчилар олдиндан қўшимча хабардор қилинади. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
#РАСМАН

🔘 Сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча устамалар тўланади

🔹️ "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан мактабларда умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

▫️халқаро тан олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

▫️халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

▫️Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно).

Батафсил: https://cutt.ly/IHg0HeW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

ОТМларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланди!

Иститутларга кирмоқчи бўлган барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Ариза бериш учун
dtm.uz сайтига мурожаат қиласиз

Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш учун видеони кўринг
#РАСМАН

🔘 Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади

▫️Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзоланди.

Ҳужжатга кўра, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури қабул қилинди.

Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссиясига Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.

Комиссияга барча ҳудудлардаги аҳоли ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб кенг кўламли маданий тадбирлар ўтказиш топширилди.
#РАСМАН

🔰 Ўзбекистонда 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади

▫️Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини (умумий қуввати 50 кВтгача) ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланади.

Бу ҳақда «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида келтириб ўтилган.

Тасдиқланган режага кўра, 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонларида кам қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиш режалаштирилган.

Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.

🌐Web Sayt ✉️Telegram📱Facebook 📱Instagram ☎️Murojaat

Ўзбекистонда кўчада чекиш расман тақиқланди:
Бунинг учун жарима солинади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат фуқаролари ва меҳмонларига жамоат жойларида чекмаслик учун масъулиятни эслатди

Чекувчи дўстларингизни бу ҳақда огоҳлантиринг. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик учун 99 000 сўм жарима солинади
.
#РАСМАН

🔰 Фуқаролар мол-мулк солиғидан ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади — Президент қарори

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

— жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

— охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

— хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.

Ушбу солиқ қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

☑️ Батафсил: https://goo.su/BR1zp
#РАСМАН

🔰 Бозорлар ва савдо комплексларида мажбурий суғурталаш жорий этилади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотларни ёнғин ҳамда бошқа хатарлардан, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мулкини ёнғин ва табиий офат оқибатида етказиладиган зарардан ҳимоя қилиш мақсадида, бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотлар мулкдорларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартиби жорий этилади.
#РАСМАН

🔰 «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг «Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита кўкрак нишонини 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали топширади. Ушбу нишон диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилоти ходимларига берилади.