Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.91K subscribers
95.1K photos
6.91K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#ТАҚВИМ

🔘 Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади — ХТВ

🔹️ Мактаб ўқувчилари учун иккинчи чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, таътил 14 календарь кун давом этади.

"Учинчи чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади" — дейилади хабарда.
#ТАҚВИМ

Талаба-ўқувчилар учун қишқи таътил муддати узайтирилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра,2021-2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 24 январга қадар узайтирилди.

Шу сабабли, талабаларга авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 24 январга қадар узайтирилди.

11 январгача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим вазирлигида Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан талабалар қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишлари мумкин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#ТАҚВИМ

1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#ТАҚВИМ

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таътил 27 март кунига қадар — 7 кун давом этади. IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомда белгиланган.