Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш йўлида

Давлатобод тумани "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғинида чоршанба "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" куни муносабати билан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокамада бир нафар оила ярашди қолган оилаларга, ярашиб кетишлари учун 14 кун мухлат берилди.

Икки жуфтлик оила олти йилдан буён фарзандсизлиги туфайли ажрим учун туман ФҲДЁ бўлимига ариза берган, қолган олти нафари ўзаро келишмовчилик ва учинчи шахс аралашуви туфайли ажрим ёқасига келган.

Муҳокама йиғилишида туман ҳокими хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Гулшаной Джурабаева, туман расмий отинойилари, МФЙ масъуллари ва томонлар иштирок этишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги
16.02.2022

✉️ DAYJEST HUDUDLARDA
📃

👉🏻 Наманган шаҳар 🇺🇿
Ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иш фаолияти таҳлил қилинди.

👉🏻Мингбулоқ тумани 🇺🇿
МИНГБУЛОҚ ТУМАНИДА ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА.

👉🏻Косонсой тумани 🇺🇿
Ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар давом эттирилди.

👉🏻 Норин тумани 🇺🇿
Ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар давом эттирилди.

👉🏻
Янгиқўрғон тумани 🇺🇿
Ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар давом эттирилди.

👉🏻Тўрақўрғон тумани🇺🇿
Аёлларга тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиляпти

👉🏻 Уйчи тумани 🇺🇿
Уйчида чорвачилик ривожланмоқда

👉🏻Учқўрғон тумани🇺🇿
Учқўрғон туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси истеъмолчиларга топширилди

👉🏻Чортоқ тумани 🇺🇿
Чортоқ марказидан “Бешкапа” КСЗ гача 3 км масофада йўл қурилиши бошланди

👉🏻Чуст тумани 🇺🇿
Ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар давом эттирилди.

👉🏻
Давлатобод тумани 🇺🇿
Давлатобод туманининг "Мустақиллик" маҳалласида ҳоким ёрдамчилари кўмагида амалий иш ташкил этилмоқда.

👉🏻 Янги Наманган тумани 🇺🇿
Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишчи гуруҳи Янги Наманган туманида бўлди

🖥 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг
👇
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTub
#ТАҚВИМ

1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Чорвачилик соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари бу йил чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150 минг, пиллачиликда 1 миллион 200 минг, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини таъминлаш имкони борлигини таъкидлади.
123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, озуқа майдонларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Чорва маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам животноводческой отрасли.
Глава государства указал на возможность обеспечения в текущем году занятости не менее 1 миллиона 650 тысяч человек: 300 тысяч – в животноводстве, 150 тысяч – в овцеводстве и козоводстве, 1,2 миллиона – в шелководстве.
Отмечена необходимость реализации 123 крупных проектов, расширения выращивания кормовых культур.
Особое внимание уделено вопросам повышения производительности и улучшения племенного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #chorvachilik #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

🌦 Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.


Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
e-auksion.uz 185 mingdan ortiq dehqon xo'jaligi yerlarini ijaraga oling

Tanlovda qatnashish tartibini o'rganish (video)

▪️ Andijon viloyatidan 28112 ta (ko'rish)
▪️ Buxoro viloyatidan 21844 ta (ko'rish)
▪️ Jizzax viloyatidan 9693 ta (ko'rish)
▪️ Qashqadaryo viloyatidan 7962 ta (ko'rish)
▪️ Navoiy viloyatidan 9887 ta (ko'rish)
▪️ Namangan viloyatidan 24606 ta (ko'rish)
▪️ Samarqand viloyatidan 9269 ta (ko'rish)
▪️ Surxondaryo viloyatidan 9468 ta (ko'rish)
▪️ Sirdaryo viloyatidan 4936 ta (ko'rish)
▪️ Toshkent viloyatidan 4936 ta (ko'rish)
▪️ Farg'ona viloyatidan 26845 ta (ko'rish)
▪️ Xorazm viloyatidan 15788 ta (ko'rish)
▪️ Qoraqalpog'iston Respublikasidan 13039 ta (ko'rish)
Давлатобод туманидаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида узилишлар бўлади.

Ҳудудлар 110/10 кВли "Трансформатор" нимстанциясидан чиқувчи "Ирвадон", "Тарная" тармоқлари ва 110/6 кВли "Мустақиллик" нимстанциясидаги "Ғалаба", "Алоқачи" тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган вақтда узулиш бўлади.

Айни шу вақтда, "Юқори қуйи", Ўрта ровустон", "Ирвадон" ҳамда "Халқлар дўстлиги", "Умид" маҳаллаларида соат 10:00дан 18:00га қадар узилишлар бўлади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеьмолчилардан узр сўраймиз.


"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.
Каналга уланиш- Наманган_ҲЕТК
НАМАНГАН ЭНГ ИЛҒОР ВИЛОЯТЛАРДАН БИРИ

Жорий йилнинг январь ойида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Наманган вилояти республикада энг илғор вилоятлардан бири

2022 йилнинг январь ойи давомида 7,1 мингдан ортиқ саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 924,9 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 114,3 фоизни ташкил этди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларида кичик бизнеснинг улуши 49,2 фоизни, йирик корхоналарнинг улуши 50,8 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси
“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловига рўйхатдан ўтиш жараёни қизғин тус олган. Ҳар сонияда иштирокчилар сони ошиб бормоқда.

Танловга рўйхатдан ўтиш 2022 йил 28 февраль соат 18:00 га қадар давом этади.

Танлов низомига асосан, 1 март куни соат 9:00 да www.vorislar.uz сайти ёки @vorislar_tanlovi_bot орқали IQ тест синовлари бошланади.

Ҳар бир иштирокчига 25 та тест саволи берилади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 8 баллдан баҳо қўйилади. 110 дан юқори балл тўплаган иштирокчи танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритади.

Сайт орқали юкланадиган лойиҳа тақдимоти 6 та слайддан иборат бўлиши ва ҳажми 10 Мб дан ошмаслиги талаб этилади. Шундан сўнг иштирокчи www.vorislar.uz сайти ёки @vorislar_tanlovi_bot телеграм орқали ўз лойиҳасини юклаши мумкин.

Танловга тақдим этиладиган лойиҳа ёки ғоя илмий ва инновацион характерга эга бўлиши керак.

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _

Продолжается прием заявок на республиканский конкурс “Наследники Мирзо Улугбека”.

Прием заявок продлится до 18:00 28 февраля 2022 года.

В соответствии с положением конкурса 1 марта в 09:00 на сайте www.vorislar.uz или Телеграм-бот @vorislar_tanlovi_bot начнется IQ тестирование.

Каждому участнику будет дано 25 тестовых вопросов, за каждый правильный ответ будет выставлено 8 баллов. Участник, набравший более 110 баллов, получает направление на участие в конкурсе.

Презентация проекта, загружаемая через сайт, должна состоять из 6 слайдов и иметь размер не более 10 МБ. После этого участник может загрузить свой проект через сайт www.vorislar.uz или через Телеграм-бот @vorislar_tanlovi_bot.

Проект или идея, представляемые на конкурс, должны носить научный и инновационный характер.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube