Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Болалар бизнинг келажагимиз!

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев, тумандаги таълим муассасаларида бўлиб болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Жумладан "Юқори Ғирвон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 80 сонли ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ҳолат билан танишди, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишлилиги бўйича бартараф этиш кўрсатмаси берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Сувни тежаш технологиялари ёрдамида озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун уларга:

- ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм субсидия берилади;

- хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади;

- кредит фоизининг 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизига кафиллик берилади;

- гўшт ва сут учун бюджет ҳисобидан бериладиган субсидия миқдори 2 бараварга оширилади.

Вилоят ва туман ҳокимлари йил якунига қадар ушбу йўналишда 100 минг аҳоли бандлигини таъминлашга масъул бўлади.

Президент 2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этиб, чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш зарурлигини қайд этди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Миришкор тажрибасини бошқа ҳудудларга ўрнак қилиб кўрсатди
Йиғилишда чорва маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликни яхшилаш, умуман, соҳага илм ва илғор тажрибаларни жорий этишда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг роли кучайтирилиши таъкидланди.

Ушбу институт мақоми оширилади, унга ветеринария, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тажриба институтлари бириктирилади.

Институт ва унинг филиаллари:

- барча пахта, ғалла ва чорвачилик кластерларига бириктирилади, уларга амалий ва методологик кўмак бериб, пуллик хизматлар кўрсатади;

- аҳоли хонадонларида қорамол, қўй, эчки, парранда ва бошқа чорвани кўпайтириш, озуқа экинларини экиш, чорва касалликларини олдини олиш бўйича “маҳаллабай” ишлашни йўлга қўйиб, аҳоли ва фермерларни қисқа муддатли курсларда ўқитади.

“Чорванасл” агентлигига ҳар бир туман кесимида чорвачиликда наслчиликни яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорвачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон Қарори ижроси бўйича Давлатобод туман 3-сектор ҳудудидаги 58-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида сектордаги ёшлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида 3-сектор раҳбари соврини учун “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” шиори остида "иншолар ва расм чизиш" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўтаринки рухда ўтган танлов сўнгида ғолибларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилиб, вилоят босқичида ҳам омад тиланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида ижарада яшовчи тўрт нафар фарзанднинг онаси Мамаджанова Дилдорани ҳолидан хабар олинди.

Фуқаро ижарада яшаб, ижара пулини тўлай олмаётгани ёш болалари билан ишга чиқолмаслигини билдирди. Д. Мамаджановани "Аёллар дафтари" рўйхатга олиб ижара тўловини белгиланган тартибда маълум бир қисмини қоплаб бериш ва субсидия асосида тикув машинаси олишда амалий ёрдам бериб ўз-ўзини банд қилиши тушунтирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi