Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.42K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#online #Namangan #Davlatobod #FlowersFestival #2023 #turizm #afsonaland

«Бу йил Гуллар фестивали янада кенг миқёс олди. Давомийлиги бир ой, ташриф географияси ҳам катта»

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар боғи" тематик паркида бўлиб, бу йилги "Гуллар фестивали"га тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Бу йилдан фестивал Афсоналар водийси томон қулоч ёзди. Ҳар икки парк ва кўча-хиёбонларни 25 миллион гулдан барпо этилган 300 хилдан ортиқ композиция безайди.

Шу куни Афсоналар водийси паркида эстрадамиз мега юлдузлари иштирокида катта консерт дастури уюштирилади.

Иккинчи кун кулминацион нуқтаси Миллий симфоник оркестрнинг амфитеатрдаги консерти бўлади.

23 май куни бетакрор Мода ва санъат фестивали - "Фашион Фестивал & Талантс Наманган"нинг очилиш маросимига гувоҳ бўласиз!

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#online #Namangan #Davlatobod #FlowersFestival #2023 #turizm #yoshlarbogi

"Ёшлар боғи"да янги лойиҳа асосида ижтимоий туризм масканига айлантирилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Давлатобод туманида "Ёшлар шаҳарчаси" ижтимоий туризмни ривожлантириш ва барча ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган инклюзив муҳитни яратишга қаратилган лойиҳа билан танишди.

“Ёшлар боғи моддий-техник базасини яхшилаш ва ички туризм учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида капитал реконструкция қилинади.

Бундан кўзланган мақсад турли тоифадаги сайёҳлар, жумладан, болалар, ёшлар, қариялар, ногиронлар ва кам таъминланган шахсларга хизмат кўрсатишдир.

Реконструкция боғни сайёҳлар ва экскурсиячилар учун янада жозибадор қилиб, кенгроқ фаолият ва диққатга сазовор жойларни таклиф қилиш имконини беради.

Умуман олганда, таъмирлаш паркнинг кўриниши ва фунционаллигини яхшилаш, кенгроқ аудиторияга манзур бўладиган янги қиёфа яратишга қаратилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#FlowersFestival #Namangan #Davlatobod #GullarBayrami

Наманганга атиргуллар қайтмоқда

2022-2023 йиллар оралиғида шаҳарнинг кўча ва хиёбонларига 500 мингдан ортиқ атиргуллар ўтқазилгани таҳсинга сазовор иш бўлди.

Йилнинг ҳар гўзал фасли баҳорда Наманган дунё бўйлаб барча гўзаллик шайдоларига ўзининг “ташриф қоғози”ни тарқата бошлайди.

Ҳар йили Наманган Халқаро мақомга эга бўлган гуллар фестивалига ўзгача, такрорланмас тарзда тайёргарлик кўриб меҳмонларни қарши олади.

Гуллар шаҳри бўлган Наманганнинг барча кўча ва хиёбонлари сиз суратда кўриб турган гўзалликка бурканиб, йил давомида инсонларни кайфиятини аъло даражада бўлишини таъминлайди.

Бу йил ҳам Халқаро гуллар фестивалига ҳар йилгиданда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Миллионлаб гуллар экилган шаҳар кўчалари меҳмонларни кутиб олишга тайёр.

Она табита гўзаллигига шайдоларни ва барча гул ишқибози бўлган ҳамюртларимиз, хорижлик меҳмонлар энди Наманганда 21 майдан то 21 июнга қадар бир ой мобайнида бектакрор фестивалнинг тароватидан баҳра олишлари мумкин.

Биз сизларни Наманганда гуллар билан кутамиз азиз меҳмонлар!
#FlowersFestival #Namangan #Davlatobod #GullarBayrami

Давлатобод гулларга бурканмоқда

Бу йил ҳам Халқаро гуллар фестивалига ҳар йилгиданда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Миллионлаб гуллар экилган шаҳар ва туман кўчалари меҳмонларни кутиб олишга тайёр.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод туманидаги марказий кўчалар аҳоли гавжум жойларда гул экиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowersFestival #Namangan #2023

Gul shaydolarini 62- Xalqaro gullar festivalida kutib qolamiz!

2023-yil Xalqaro gullar festivali 62 yilligi 21-maydan 21-iyunga qadar davom etadi.
#FlowersFestival #Namangan #Davlatobod #GullarBayrami

Халқаро гуллар фестивалига тйёргарлик

Наманганда ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали бетакрор ва гўзал гулли ижод намуналарини намойиш этувчи катта қизиқиш уйғотадиган тадбирдир. Бу йилги фестивал ўзининг ажойиб табиат манзараси билан машҳур, Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар боғи"да ҳам бўлиб ўтади.

Шунингдек Намангандаги етакчи мутахассис гулчилар билан суҳбатлашиб тематик паркни безатилиши ва туристлар учун композициялар яратиш борасида фикр алмашилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#FlowersFestival #Namangan #Davlatobod #GullarBayrami

Халқаро гуллар фестивалига тaйёргарлик

Наманганда ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали бетакрор ва гўзал гулли ижод намуналарини намойиш этувчи катта қизиқиш уйғотадиган тадбирдир. Бу йилги фестивал ўзининг ажойиб табиат манзараси билан машҳур, Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар боғи"да ҳам бўлиб ўтади.

Шунингдек Намангандаги етакчи мутахассис гулчилар билан суҳбатлашиб тематик паркни безатилиши ва туристлар учун композициялар яратиш борасида фикр алмашилди.

@davlatobodhokimligi