Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.64K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#live

#mustaqillik_obyektlari

Бугун эрта тонгдан...

Бугун Давлатобод туманида янги "Қуйи Ровустон"маҳалла фуқоролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

Бугун 28 август куни Давлатобод туманида янги МФЙ биноси аҳолига фойдаланиш учун топширилди.

Очилиш маросимида Вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдуразаков иштирок этди ва барчани байрам билан табриклаб, ислоҳотлар берган имкониятларнинг қадрига етишга чақирди.

Мазкур МФЙ биноси энг сўнги услубда замонавий этиб барпо этилган.

Қурилиш ишларининг умумий қиймати 350 млн сўмга тенг, ушбу МФЙ биноси атрофида ички кўчаларда 2,6 км масофада, умумий моқдорда 5,4 км масофада асфальтлаш ишлари олиб борилди.

Ичимлик суви таъминоти яхшилаш борасида 2,6 км масофада сув тармоқлари реконструкция қилинди.

Олдинда эса, ирригация тизмини яхшилаш борасида эса МФЙ ҳудудида 6,2 км ирригация тармоқларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилади.
#live

#mustaqillik_obyektlari

Давлатободда 265 ўринга мўлжалланган янги шифохона фойдаланишга топширилди.

Бугун 28 август куни Давлатобод туманида янги 4 қаватли, 265 ўринга мўлжалланган шифохона Вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззақов бошчилигида аҳолига фойдаланишга топширилди.

Шифохона 23 млрд буджет маблағи ҳисобидан қуриб битказилди, 4 қаватли бино янги қурилди, 1 та даволаш биноси қайтатдан реконструкция қилинди. Барча бинолар керакли қаттиқ, юмшоқ жиҳозлар билан таъминланди.
#live

#mustaqillik_obyektlari

"Хонобод" кичик саноат зонаси.
Истиқболли лойиҳалар самараси

Бугун 28 август куни вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззақов, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирокида Давлатобод туманига қарашли "Хонобод" кичик саноат зонаси фойдаланишга топширилди.

Кичик саноат зонаси ҳақида:
-"Хонобод" КСЗда 25та умумий қиймати 37.7-млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 813та янгли иш ўринлари яратилиши, йилига 30.5млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, ҳамда 1,5млн AҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.

КСЗ учун 12,8 гектар ер майдони ажратиб берилган.

-Катта рақамлар ҳақида гап кетар экан лойиҳа истиқболига катта умид боғлаш мумкин.

Бугун КСЗнинг 5 та йирик лойиҳаси очилди, уларнинг иш фаъолиятига старт берилди.