Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.98K subscribers
94.8K photos
6.87K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
#online

Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.


Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирдир. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.
Давлат хизматчиларининг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб борадиган давлат хизматчилари  тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.

Зеро, Соғлик – бебаҳо бойлик!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Namanganda investitsiya jalb qilish bo‘yicha 2024-yilda yuqori natijaga erishgan hududlar va yangi loyihalar
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
🔰 28 январь - Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш куни

▫️Бу кун 2007 йилдан буён нишонлаб келинади. БМТ интернет фойдаланувчилари шахсий маълумотарини ўзгаларга бермаслик, сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда шубҳали ҳаволаларга кирмасликни ёдда тутишлари учун 28 январни шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш куни деб эълон қилган. Кейин аттанг деб қолмаслик учун шахсий маълумоларингиз, яъни паспорт ва пластик карта маълумотлари, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни бегона шахсларга тақдим этманг.
Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по проекту Государственной программы «Года охраны окружающей среды и «зеленой экономики».

#Mirziyoyev #yigilish #davlatdasturi #yashiliqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Давлатобод тажрибаси” асосида семинар бўлиб ўтди

Бугун Давлатобод туманида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган “Давлатобод тажрибаси” намунасида семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, Наманган тўқимачилик саноати институти ректори Қурбонали Холиқов, вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда ички ишлар органи вакиллари иштирок этдилар.

Семинар доирасида дастлаб Наманган тўқимачилик саноати институтида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда институт ректори Қурбонали Холиқов таълим муассасаси фаолияти, имкониятлари ва ютуқлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова вилоятдаги хотин-қизларнинг таълим олишлари, бандлигини таъминлаш, уларга иқтисодий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

Семинар давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган инновацион усуллар, аёллар бандлигини таъминлашда мавжуд имкониятлар ва бу борадаги тажрибалар ўрганилиб, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб қилиш ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим қадамдир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh