Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун, Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев ҳудудлардаги "Aёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" да турувчи, шунингдек мурожаати бор фуқароларни, "Орзу" МФЙ ҳудудидаги 84 мактаб биносида қабул қилиб, мурожаатларини тинглади.

Туман ҳокимининг сайёр қабулида, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ташкилот мутасаддилари ва фуқаролар иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда 40 дан зиёд фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатларни тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди.

Қабулда бир неча фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter