Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.91K subscribers
95.1K photos
6.91K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Сектор раҳбарларининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Бугун, Давлатобод тумани “Тўқувчи” МФЙ ҳудудида жойлашган 48 сонли умум таълим мактабида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда спортнинг стол тенниси, шахмат – шашка турлари бўйича ўқувчи ёшлар куч синашдилар. Мактаб қошида ташкил этилган "Таеквондо" тўгараги аъзолари томонидан кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди, шунингдек мактабининг рассомчилик, мусиқа санъат, рақс, тўқувчилик ва каштачилик йўналишларида ютуқларга эришган ёшлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

Бундан ташқари туман Aҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилиб 14 нафар ёшлар ишлаб чиқариш корхоналарига ишга кириш учун махсус йўлланмалар берилган бўлса 20 нафар ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

Сектор раҳбарларининг спорт соҳасида катта ютуқларга эришган мактаб ўқувчилари билан ўтказган суҳбатлари спортчи ёшларни руҳлантиртириб янада юксак марраларни забт этишга ундади.

Тадбир давомида туман ҳокими томонидан мактабнинг 11 синф битирувчилари орасида муддатидан олдин олий таълимга кирган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ёшлар билан учрашувда 200 дан ошиқ ёшлар қамраб олинди, уларнинг муаммолари сектор раҳбарлари томонидан соҳа вакиллари билан кўриб чиқилиб жойида бартараф этиш чоралари кўрилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга йўналтириб ижроси назоратга олинди.

Бу каби учрашувлар туманимизнинг бошқа худудларидахам мунтазам ўтказиб борилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани "Шишаки" МФЙ 2 Ибн Сино кўчасида ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi