Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#online #yangi_yil #yarmarka #arzon

Давлатобод туманида арзонлаштирилган "Янги йил" савдо ярмаркалари фаолияти давом этмоқда!

Вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, Наманган шаҳри ва туманлар марказларида "Янги йил" байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Мазкур ярмаркаларнинг асосий мақсади – Янги йил байрами арафасида аҳолига қулайлик яратиш, ички истеъмол бозорларини асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Хусусан, Давлатобод туманидаги “Яшил” деҳқон бозорида Мингбулоқ, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чуст туманлари ҳамда “Яшил” деҳқон бозори тадбиркорлари томонидан картошка, пиёз, гуруч, гўшт, ун, ўсимлик ёғи, мева ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилди.

Бугун, Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман департамент бўлими билан биргаликда озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти билан танишиб, аҳолига қулай, арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Барча юртдошларимизни ушбу савдо ярмаркаларига ташриф буюришга таклиф этамиз!


Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat