Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
"Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш" тадбирлари

Давлвтобод тумани ММТБ қарашли 53-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўқувчи ёшлар ўртасида турли ҳил диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш юзасидан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туман Тарғибот гурухи хамда туман хокимлиги ишчи гурух азолари иштирок этдилар.

Тадбирда бугунги тахликали замонда турли ёт ғоялар ва ижтимоий тармоқлардаги хуружлардан сақланиш, дунёдаги содир бўлаётган воқеалардан хабардорлик ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка шукроналик ҳиссини юксалтириш ҳамда ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Учрашув якунида ватанпарварлик, шукроналик туйғусини акс эттирувчи видеоролик ҳамда махсус слайт намойиш этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Огоҳлантириш

2024 йил 26-27 ноябр кунлари Порлоқ маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сабаби ЕБРР дастури доирасида Хитой компанияси томонидан Ғирвонсой иншоотида реконструкция ишлари ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳурматли истеъмолчилар, икки кунлик (26-27) ичимлик суви захирасини тайёрлаб қўйишингизни сўраймиз!

Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз!

Наманган сув таъминоти АЖ Давлатобод туман бўлими +998692323615

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Штаб фаолияти раҳбарият назоратида

Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида махсус штаб ташкил этилди. Мазкур штабнинг самарали ва узлуксиз фаолият юритиши туман раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман ИИБ бошлиғи Бобиржон Шукуров штаб фаолияти билан танишиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнларини ўрганишди. Ўрганиш давомида мурожаатларни ҳал этишда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, уларнинг муаммоларини самимийлик билан эшитиш ва тезкор ечим топиш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Штаб ходимларига кунлик таҳлилий маълумотлар тайёрлаб бориш, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ барча масалаларда аниқ ва тизимли ёндашувни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур штаб фаолияти аҳоли учун қулай ва самарали хизмат кўрсатишни мақсад қилиб, ўз ишини давом эттирмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди!!!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Штаб раҳбари – Давлатобод туман ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Рахимов Сардор;
☎️ Тел: +998939247777

Штаб раҳбарининг ўринбосари – Давлатобод туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Кийиков Хамиджон;
📱 Тел: +998975720776

Штаб котиби – Давлатобод туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Умаров Ахроржон;
📱 Тел: +998931762080

🔥 "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали Давлатобод туман бўлими бошлиғи Ғанижонов Хусанбой;
📱 Тел: +998990106702;
☎️ Тел: (диспетчер) +998941205004

Иссиқлик таъминоти раҳбари Таджиахмедов Адхамжон
☎️Тел: +998957757924
☎️ Тел: +998930697924 (24 соат);

⚡️ Давлатобод туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Илхомжон Боймирзаев;
📱 Тел: +998972174711,
☎️ Тел: +998935501154 (диспетчер)

🚰 "Давлатобод сув таъминоти" МЧЖ туман бўлими бошлиғи Таджибаев Шухрат;
📱 Тел: +998905530090
☎️ Тел: +998938690176 (диспетчер)

🚒 Давлатобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Абдуллаев Авазбек;
📱 Тел: +998977150753,
☎️ Тел: +998692325033 (диспетчер)

Давлатобод тумани ҳокимининг матбуот котиби Ойбек Нарзуллаев;
📱 +998905553233

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: янги чақириқ парламент ўз ишини бошлади, Ўзбекистон Бош вазири тасдиқланди. Президентимиз "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда яна бир бор шахсий намуна кўрсатди. Янгиҳаёт туманининг драйвери бўладиган саноат зонаси ташкил этилмоқда

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: жаңа шақырық парламент өз жумысын баслады, Өзбекстан бас министри тастыйқланды. Президентимиз “Жасыл мәкан” улыўма миллий жобарын әмелге асырыўда және бир рет жеке үлги көрсетти. Янгиҳаёт районының драйвери болатуғын санаат зонасы шөлкемлестирилмекте.

Обзор важнейших событий за неделю: парламент нового созыва начал свою работу, утвержден Премьер-министр Узбекистана. Президент вновь подал личный пример в реализации общенационального проекта «Яшил макон». Создается промышленная зона, которая станет драйвером Янгихаётского района

Facebook|Instagram|X
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.

Сегодня состоялась Генеральная ассамблея Национального олимпийского комитета Узбекистана.

На совещании рассмотрен организационный вопрос.

На должность председателя Национального олимпийского комитета выдвинута и единогласно избрана кандидатура Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

Также Генеральная ассамблея избрала Отабека Умарова на должность первого заместителя председателя НОК, Шерзода Ташматова на должность заместителя председателя, Ойбека Касымова на должность генерального секретаря комитета.

В заседании также приняли участие Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов, руководитель департамента Администрации Президента Одил Абдурахманов, министр спорта Адхам Икрамов, члены Генеральной ассамблеи, а также ответственные лица федераций и ассоциаций.

Facebook|Instagram|X
🌤 ☀️ Наманганда 26 ноябрь куни 12 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 26 ноябрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 
Ҳудудларда ободонлаштиришга масъул ходимларга йўриқнома ўтказилди

Айни кунларда Давлатобод туманидаги аҳоли яшаш хонадонлари яқинида маиший чиқиндиларни ташиб чиқишда сусткашликка йўл қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар сони кўпайган.

Юқоридаги масалаларни ҳал этиш мақсадида, тегишли ташкилотлар билан танқидий муҳокама ўтказилди. Мусаффо иқлим МЧЖ хайдовчилари, ва масъуллари билан профилактик сухбат олиб борилиб, маиший чиқиндилар вақтида олиниши тушунтирилди.

Шунингдек хайдовчиларга етишмаётган ишчи ходимлар (юкловчи) бириктирилди.

Ҳудудларда маиший чиқиндиларни олиш график режага асосан бажарилиши, йўналишдан четга чиқмаслик кўрсатмаси берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh