«Энди пули ёки таниш-билиши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз» — ИИВ ўринбосари
Тошкентда 3 февраль куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади. Бу ҳақда тақдимот маросимига ташриф буюрган «Дарё» мухбири хабар берди.
Ушбу марказ ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳон мажмуаси саналади. Унда фуқароларнинг билими инсон омилисиз баҳоланади, бутун бошли жараён автоматлаштирилган ҳамда шаффоф эканлигини кўриш мумкин. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан ички ишлар вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши жараёнидаги коррупцион ҳолатларга чек қўйишини билдирди.
«Энди тасаввур қилинг, агар имтиҳон тизими шаффоф ва адолатли бўлса, фақат ўқиган ва етарли малакага эга фуқароларгина ҳайдовчилик гувоҳномасини олсаю, қолганлар ёппасига имтиҳондан йиқилишни бошласа, бу бизга нима беради? Биринчидан, бу тескари занжир реакциясини ҳосил қилади ва автомактабларда таълим сифати ошишига олиб келади. Чунки ҳозир автомактаблар асосан нархнинг арзон ва қимматлиги бўйича рақобатлашмоқда холос. Кўпчилик фуқароларни ҳам автомактаблар маъмуриятини ҳам таълим сифати унчалик ўйлантираётгани йўқ. Лекин эндиликда имтиҳондан пул, таниш-билиш орқали билан топширишнинг имконини қила олмагач, ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради, ёки ва ниҳоят сифатли таълим беришни бошлайди», дейди вазир ўринбосари.
Абдуллаевнинг таъкидлашича, фақат етарли билим ва малакага эга ҳайдовчиларга гувоҳнома берилишни бошлагач, йўлларда ҳайдовчилик маданияти ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камаяди. Аксарият нохуш ҳолатлар айнан билимсизлик ортидан юзага келаётгани таъкидланди.
«Хулоса қилиб айтганда, энди пули ёки таниш билиши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради, йўлга чиқади. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз ва бунга йўл ҳам қўймаймиз», дейди жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.
@daryo_live

Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълимга босқичма-босқич ўтилади
Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида анъанавий таълим жараёнига босқичма-босқич ўтилади, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштиришдаги ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда талабаларнинг ижара уйлари ва ётоқхоналарига ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади.
Бу оралиқдаги дарс машғулотлари ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

«Блэкаутдан ҳимоя»: Ўзбекистонда қуёш панеллари бўйича асосий маълумот — сотиб олиш, ўрнатиш, фойдаланиш
Республика бўйлаб электр токининг ўчиши, барчага тенг ноқулайликларга сабаб бўлди. Кундалик ҳаётга келтирган зарарлар эртасига унутилар. Иқтисодиёт учраган «йўқотишлар»ни тиклашнинг имкони бормикин?
Чекка қишлоқ аҳолиси, балки, юз берган блэкаутни нисбатан осонроқ бошдан ўтказгандир. Аммо авваллари электр токининг оммавий ўчиб қолиши гувоҳи бўлмаган шаҳар аҳолиси бу вазиятда қандай йўл тутишни билмай қолди. Шу каби чорасизликка дуч келмаслик учун қуёш панеллари энг мақбул ечим.
Блэкаут ортидан эҳтиёж ва талаб ортиб борган қуёш батареяларини ўрнатишни мақсад қилган, аммо у ҳақда маълумотга деярли эга бўлмаганлар учун «Дарё» қўлланма вазифасини ўтовчи мақола тайёрлади. Ундан фойдаланиб, электр токи билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар сизни безовта қилмаслиги аниқ.
Қуёш панеллари нима?
Қуёш батареялари — қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни яримўтказгичли қурилма бўлиб, улар махсус рамкаларга жойланиб, қуёш панелларини ҳосил қилади. Аниқроғи, қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган рамкалардир.
Қуёш панеллари қуёш электр станцияси деб ҳам ишлатилади. Уларнинг 2 хил варианти мавжуд:
1. Аккумулятор билан ишлайдиган (автоном қуёш электрон станцияси, кейинги ўринларда ЭС).
Аккумулятор билан ишлайдиган ЭСларни электроэнергия етиб бормаган ёки тез-тез узилишлар кузатиладиган жойларга ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Чунки у захирада қуёшдан йиғган энергиясини сақлаб туради ва сутканинг исталган вақтида ундан фойдаланиш мумкин бўлади.
Унинг ишлаш тизими тахминан шундай: Сиз фойдаланаётган электр энергияси тўсатдан ўчиб қолса, аккумулятордаги захира энергия автомат тарзда тармоққа уланади (етиб келади) ва маълум соатларга етади.
2. Тармоқ электростанцияси. Унда фақат қуёш панеллари ва инверторлар бўлади. Бу станция электр тармоғи билан параллел тарзда ишлайди. Бу усулдан асосан электр энергиясини иқтисод қилиш, тежаш мақсадида фойдаланилади.
Унинг ишлаш принципи тахминан қуйидагича: Қуёш панелларидан олинган энергияни инвертор 220 ёки 380 волтга айлантириб, куннинг ёруғ вақтида истеъмолчига тўғридан-тўғри етказиб бериши мумкин.
Ортиб қолган энергияни эса, давлат электр тармоғига узатиб, куннинг қоронғи вақтида яна ўша электр тармоғидан фойдаланиш имкони бўлади.
Қуёш батареяларининг нархлари қандай?
Қуёш панеллари 300 кундан ортиқ қуёшли об-ҳавосига эга Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади. Уни шу ердан ҳам харид қилиш имкони мавжуд.
Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, энг арзон қуёш панеллари 150 Вт қувватга эга, бу эса улардан фойдаланиб, уйнинг 5-6 та хонасини ёритиш ва битта телевизорни ишлатиш имконини беради.
Агар уйда иккита телевизор, битта музлаткични электр энергияси билан таъминлаш зарур бўлса, камида 2 кВт қувватга эга қуёш панеллари керак бўлади.
Агар оила кондиционер ҳам ишлатса — 3 кВт қувватли панеллар зарур бўлади. Уларни ишлаб чиқаришда маҳаллий мутахассислар импорт компонентларидан фойдаланадилар.
Шу сабабли, нархлар кўп ҳолларда хорижий етказиб берувчилар нархига боғлиқ. Бугунги кунда 2 кВт блок нархи 18-30 млн сўмга баҳоланмоқда, ўрнатиш харажатлари ҳисобга олинса, 3 кВт қувватга эга агрегатни ўрнатиш 20-45 млн сўмга тўғри келади. Нархлардаги фарқ маҳаллий маҳсулотларнинг маркасига ҳам боғлиқ.
Панеллар ўрнатилгач, истеъмолчи давлат электроэнергиясидан узилиши ҳам мумкин. Фақат бунда танланган панел қуввати етарли бўлиши муҳим.
Батафсил бу ерда ўқиш мумкин!

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади (фото)
Тошкент имтиҳон маркази — бу ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳон комплекси. Бу ҳақда 3 февраль куни пойтахтда бўлиб ўтган марказ тақдимотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Марказнинг афзалликларидан бири шундаки, фуқаролар билимини баҳолашда инсон омили иштирок этмайди, бутун жараён автоматлаштирилган ҳамда шаффоф.
Назарий имтиҳонлар учун 25 дақиқа вақт ажратилган. Мазкур имтиҳонда 20 та саволнинг 18 тасига тўғри жавоб берилса, имтиҳондан ўтган ҳисобланади. Шундан сўнг транспорт воситасини бошқариш учун амалий имтиҳонларга рухсат берилади. Номзод барча имтиҳонлардан муваффақиятли ўта олса, унга махсус сертификат берилади. Ушбу сертификат асосида фуқаролар Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясида ёки давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин.

«Эски коррупцион тизимни хоҳлаб кўр-кўрона қилинадиган танқидларга холислик билан муносабат билдирсангиз хурсанд бўлар эдик» — ИИВ ўринбосари
Аввал хабар берилганидек, 3 февраль куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази ишга тушди. Тақдимот маросимида иштирок этиб, сўзга чиққан ички ишлар вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев имтиҳон қатъий назорат остида инсон омилидан холи қилиб олиш бошлагандан кейин ундан йиқилувчилар сони кўп бўлишига эътибор қаратди.
«Нимага? Чунки ҳозир автомактабларда ўқитиш сифати жуда паст, бундан ташқари минг афсуслар бўлсинки, ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш халқимизнинг онгига шу даражада сингиб кетганки, бирданига инсонлар дунёқарашини ўзгартириш қийин. Кўпчилик ўқишнинг ўрнига, таниш қидиришга тушиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас», дейди Абдуллаев.
Шунингдек, ички ишлар вазири ўринбосари бу каби имтиҳон марказлари иш бошлагач, ижтимоий тармоқларда имтиҳондан йиқилган аҳолининг норозилиги, эътирозлари, янги тизимнинг керак эмаслиги ҳақида гап-сўзлар кўпайиши ва масъуллар бунга руҳан тайёр эканлигини маълум қилди. «Агар Президентимиз бу борада сиёсий ирода кўрсатмаганларида эди, бунақа революцион қадам қўя олмаган бўлардик. Бунақа кескин ислоҳотлар эса доим ҳам барчага ёқавермаслиги мумкин, айниқса аввалги тизимдан манфаатдор инсонларга», дея таъкидлади у.
Янги имтиҳон марказлари бўйича ҳар қанақа асосли эътироз ва танқидлар бўлса, биз буни тўғри қабул қиламиз ҳамда халқимизга, журналист ва блогерларга доим очиқмиз. Аммо сизлардан илтимос, асоссиз, шунчаки эски коррупцион тизимни хоҳлаб кўр-кўрона қилинадиган танқидларга оғир-босиқлик ва холислик билан муносабат билдирсангиз хурсанд бўлар эдик. Бир нарсани унутмайлик, бу ислоҳотларнинг барчаси фақат ва фақат халқимиз, инсон қадри, фуқароларимиз ҳаёти ва саломатлиги учун.
ИИВ ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев

Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлдан «Шаффоф йўл» платформаси ишга туширилади
«Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар базасини ўз ичига олган «Шаффоф йўл» платформаси тест режимида ишга туширилади. Ҳужжат билан мазкур платформада жойлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар (17 та) рўйхати тасдиқланган.
«Шаффоф йўл» платформасининг алоҳида саҳифаси орқали аҳолининг йўллар носозлиги, шунингдек, йўлларда ва йўл бўйида хавфсиз ҳаракатланиш учун юзага келган фавқулодда техник муаммолар (светофорлар ва йўл белгилар ўрнатилмагани ёки уларнинг шикастлангани, табиий офатлар натижасида юзага келадиган ҳодисалар ортидан ҳосил бўладиган оқибатлар) ҳақида фото ва видеомурожаатлар — жамоатчилик фикри асосида шакллантирилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 майгача автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларининг интерактив онлайн харита-схемаси ишлаб чиқилиб, платформага жойлаштирилади. 2023 йилдан бошлаб ва кейинчалик ҳар йили кейинги йилда қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши назарда тутилган барча тоифадаги йўл участкаларини харитага жойлаштириш амалиёти йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали туман (шаҳар)лар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағлар жамоатчилик фикри асосида шаклланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтирилади. Бу бўйича алоҳида низом тасдиқланган.
Унга кўра, жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашда таклифларни қабул қилиб олиш ҳар йили 10 январгача, билдирилган таклифлар орасидан ғолиб таклифларни овоз бериш йўли билан аниқлаб олиш 2022 йилнинг 31 январига қадар амалга оширилади. Таклифларни юбориш ҳамда овоз бериш жараёнида вояга етган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Фуқаролар ҳар йили ички йўлларни таъмирлашга доир фақат битта таклифни киритиши ҳамда битта таклифга овоз бериши мумкин. Фуқаролар ўзлари томонидан киритилган таклифга овоз бериши тақиқланади. Фуқаролар томонидан танланган ички йўллар ахборот порталида автоматик равишда таклиф сифатида шаклланади ва бошқа фуқароларнинг овоз бериши учун имконият яратилади.
Ҳар бир туман ва шаҳарларда билдирилган таклифлар бўйича берилган энг кўп овозлар сонидан келиб чиқиб, юқоридан пастга қараб сараланади.
Ғолиб таклифлар туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи доирасида таклифларни амалга ошириш қийматини ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда кетма-кетлик бўйича аниқланади.
Қарорга мувофиқ, шунингдек, 2022 йил 1 мартгача ички хўжалик йўлларининг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номи, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган Ички хўжалик йўллари реестри шакллантирилади. 2023 йил 1 январдан «Шаффоф йўл» платформаси тўлиқ ишга туширилади.

Тошкентдаги темир панжара ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 февраль куни темир панжара ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 16:49 да «Қурбайтепа» маҳалласи Саъдий кўчасида жойлашган темир панжара ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида тумун ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 16:56 да етиб бориб, ёнғин соат 17:15 да қуршаб олинган ва соат 17:31 да бартараф этилган.
Ёнғинда цехнинг тахминан 120 квадрат/метр майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ходимларига ҳар 3 ойда камида бир марта концерт ва театрларга бепул чипталар берилиши кутилмоқда
Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида ушбу қарор шарҳи келтирилди.
Унга кўра, эндиликда барча давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларига концерт, цирк ва театрларга билет ҳамда абонементлар харид қилиш амалиёти жорий этилади.
Юридик шахслар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тадбирлар ўтказиш, чипталар харид қилишга йўналтирилган маблағларга тенг равишда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент ахборот технологиялари университетида кредит-модуль тизимининг хатоси сабаб якуний имтиҳонлардан кўплаб талабалар йиқилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, мазкур масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилган.
2 февраль куни ижтимоий тармоқларда ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 миллион сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги ҳақидаги эътирозли хабар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, мазкур масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилган.
«Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан объектив ва батафсил ўрганилади ҳамда натижаси бўйича маълумот вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча эълон қилинади», — дейилади муносабатда.

Ўзбекистонда истеъдодли ёш ижодкорлар ипотекаларига субсидия берилади
Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида қайд этилишича, қарорда миллий маданият ва санъатни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Қарорга асосан, Маданият вазирлиги томонидан «Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида ҳар йили театрларда саҳналаштириладиган камида 40 та янги спектаклга, композиторлар ва бастакорларга 40 та янги мусиқа асар яратишга, камида 100 та юксак бадиий савиядаги аудиовизуал асарга, камида 150 та энг яхши миллий қўшиқни караоке ёрдамида ижро қилиш учун қайта ишлашга давлат буюртмалари берилади.
Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлиги саҳифаси орқали миллий маданиятни тарғиб этувчи қуйидаги танловлар жорий этилади:
мусиқа чолғуларида бажарилган энг яхши 100 та ижро,
энг яхши 100 та миллий қўшиқ,
энг яхши 100 та миллий мусиқий клип,
караоке ёрдамида ижро қилишга мўлжалланган энг яхши 100 та мусиқий композиция,
давлат ва хусусий театрларда саҳналаштирилган энг яхши 50 та спектакль.
Бунда энг кўп кўрилган ижролар аниқланиб, ғолиблар БҲМнинг 50 бараваригача (13,5 миллион сўмгача) бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Ҳужжатга кўра, маданият ва санъат соҳасидаги ижодкорларни ҳар йили бир маротаба тақдирлаш мақсадида маданият ва санъат миллий мукофоти таъсис этилмоқда.
Шунингдек, узоқ йиллар маданият ва санъат соҳасида самарали фаолият олиб борганларга ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Аукционга қўлбола усулда олтин қазиб олиш учун янги ер майдонлари қўйилди
Навоий вилояти Нурота туманида қўлбола усулда олтин қазиб олиш учун ажратилган ер майдонлари кимошди савдосига қўйилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинди.
Порталда қайд этилишича қуйидаги ерлар аукционга қўйилган:
Шоҳсой-1/22, бошланғич қиймати — 42,5 млн сўм;
Шоҳсой-5/22, бошланғич қиймати — 37,8 млн сўм;
Шоҳсой-6/22, бошланғич қиймати — 47,2 млн сўм;
Шоҳсой-7/22, бошланғич қиймати — 37,8 млн сўм;
Шоҳсой-8/22, бошланғич қиймати — 47,2 млн сўм;
Шоҳсой-9/22, бошланғич қиймати — 18,9 млн сўм;
Шоҳсой-10/22, бошланғич қиймати — 14,1 млн сўм;
Шоҳсой-11/22, бошланғич қиймати — 11,3 млн сўм.
Аукционга қўйилган ерлар учун аризалар 4 март 9:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Ўзбекистонда олтинни қўлбола қазиб олиш қандай амалга оширилади?
Олтин қазиб олиш учун ер майдонларининг аукциони ғолиби ердан уч йил давомида фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қўлга киритади.
Бу ҳуқуқни фақат Ўзбекистон фуқаролари ёки талабга жавоб берувчи компаниялар қўлга киритиши мумкин (70 фоиз улуши Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши ва ишчиларнинг 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлиши талаб этилади).
Ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга ўтказиш ёки совға қилиш тақиқланади (битта рухсатнома — битта ер майдони). Қазиб олинган олтинни ОКМК, НКМК ғазналарига сотиш мумкин.
Кончилар бир қатор имтиёзларга эга, шу жумладан, улар солиқлар ва мажбурий тўловлардан озод этилган (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно).
Кўп йиллар давомида олтинни қўлбола усулда қазиб олиш бутунлай ноқонуний бўлиб келган, лекин бу деярли ҳеч кимни тўхтата олмади — Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятлари каби айрим ҳудудларда ноқонуний олтин қазиб олиш тизимли тус олди. Масалан, 2018–2019 йилларда ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 220 та ҳолат аниқланиб, улар бўйича 42 та жиноят иши ва 186 та маъмурий иш қўзғатилган.
Соҳадаги шу каби муаммоларга барҳам бериш мақсадида расмийлар олтин қазиб олишни қонунийлаштиришга қарор қилди — 2019 йил март ойидан буён у мустақил тадбиркорлик тури ҳисобланади ва у билан шуғулланиш учун ҳатто юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш ҳам талаб этилмайди.

Ўзбекистонда энди барча шахслар ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин
«Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, қонун билан «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритилган. Унга кўра, саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек, юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби белгиланган.
Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш каби ҳаракатларни содир этган юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солиниши мумкин.
Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади. Жарима суммаси миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан бир ой ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
Қонун билан «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, барча юридик ёки жисмоний шахс ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин (илгари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган шахслар).
Товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек, юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби белгиланган. Товар белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, «Фирма номлари тўғрисида»ги қонунда Фирма номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек, юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби мустаҳкамланган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида фуқароларга ер майдонлари олиб бериш учун пул талаб қилган шахслар ушланди
Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудда фуқароларга ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар С.М. ва Ж.Б. олдиндан тил бириктириб, «Д.С.» ҳамда «А.С.» фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ажратилган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро Г.га гўёки бўш ер майдонлигини айтиб, майдоннинг 4 сотихини 200 миллион сўмга сотишга келишгани аниқланган. Улар олдиндан 10 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент, Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон бошқармалари ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. фуқаро И.га танишлари ёрдамида Нукус шаҳри Дўстлик канали бўйидан 5 минг доллар эвазига 6 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У олдиндан 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Д. Кармана тумани «Боғишамол» маҳалласи ҳудудидаги таниши А.га тегишли 6 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.га сотишга келишгани аниқланган. У кейинчалик танишлари орқали ҳоким қарорини чиқартириб беришини ваъда қилган ҳолда харидорга қалбаки ҳужжатларни бериб, эвазига 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон йўлларида: Юнусободда тажрибасиз ҳайдовчи пиёдани уриб кетди, Наманганда Lacetti бетон тўсиққа урилди
Сўнгги кунларда мамлакат йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.
Юнусободда 18 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб кетди
21 январь куни, тахминан, соат 20:00 да Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Амир Темур кўчасида 18 ёшли ҳайдовчи Х.К. тегишли ҳужжатларсиз Volkswagen автомобилини бошқариб, пиёдани уриб юборган.
Оқибатда 59 ёшли Т.М. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Воқеага ҳайдовчининг тажрибасиз экани ва пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтгани сабаб бўлган.
Наманганда Lacetti бетон тўсиққа урилди
2022 йил 29 январь куни соат 19:00 ларда Балиқчи–Пунгон йўлининг 62 километрида Мингбулоқ тумани «Қўғаликўл» МФЙ ҳудудида Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро (1968 йилда туғилган) Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқарони (1966 йилда туғилган) номида бўлган Lacetti русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 29 январь куни 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисор қўриқхонасидаги фотоқопқонга иккита қор қоплони тушди
Қашқадарё вилоятида Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасида яшайдиган 2 бош қор қоплони камера объективига тушиб қолди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида яшайдиган қор қоплони мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган ва Қизил китобга киритилган ноёб тур ҳисобланади. Қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими давлат назоратчиси Жамшид Бердалиев томонидан Қуралай сойига қўйилган камера объектига 2 бош қор қоплони муҳрланган.