Самарқандда 143 млрд сўмга қурилган туннел деворларидан ёмғирдан сўнг сув сизиб чиқа бошлади (видео)
2021 йилнинг 31 декабрида Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннелнинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Шаҳардаги тирбандликларни қисқартириш мақсадида автомобиллар қатнови учун расмий фойдаланишга топширилган туннел 143 миллиард сўмга барпо этилган.
Фойдаланишга топширилганлигига бир ҳафта бўлмаган ушбу туннелда 2022 йил 3 январдан 4 январга ўтар кечаси ёғган ёмғир натижасида сув сизиб чиқа бошлаган.
«Дарё» мухбири туннелдан сув сизиб чиқаётган ҳолатни ўрганди. Ўрганиш жараёнида ўзини таништиришни истамаган қурилиш ходими туннелдан сизиб чиқаётган сув мазкур объект атрофидаги кўкаламзорлаштирилган боғнинг еридан ўтган бўлиши мукинлигини билдирди. Қурувчи сизиб чиқаётган сув лойқа эканлигини, бир сутка давомида ёғган ёмғирнинг суви юмшоқ тупроққа аралашиб, лойқа бўлиб оқаётганини таъкидлади.
Батафсил
@daryo_live

Ўзбекистон 2022 йилда тўққизта янги бош консулхона очишни режалаштирмоқда. Уларнинг бештаси Россияда жойлашади
Ўзбекистон 2022 йилда тўққизта янги бош консулхоналарини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида сўз боради. Таъкидланишича, уларнинг бештаси Россиянинг турли шаҳарларида жойлашади.
Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш кўзда тутилган. Бунда:
Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг Чимкент, Чехиянинг Прага, Канаданинг Оттава, Жанубий Кореянинг Пусан шаҳарларида Ўзбекистоннинг бош консулхоналари таъсис этилади;
Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консулхоналари (Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск ва Екатеринбург), АҚШнинг Нью-Йорк, Германиянинг Франкфурт Майн ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида жойлашган бош консулхоналари ходимлари сони оширилади;
Россиянинг Москва шаҳридаги, Польшанинг Варшава шаҳридаги ва Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихоналар штат жадвалларига биттадан янги консул штат бирлигини киритилади.

Қозоғистоннинг Туркистондан Истанбулга учаётган самолёти Урганчга фавқулодда қўнди
Қозоғистоннинг Fly Arystan авиакомпаниясига тегишли Туркистондан Истанбулга учаётган самолёти Урганчга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон лоукостер авиакомпанияси КC7425 йўловчи самолёти экипажи 4 январь куни Урганч захира аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилган. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум.

Бухорога 2021 йилда қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум бўлди
Бухоро вилоятига 2021 йилда жами 2,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, хорижий туристлар сони 48,9 минг нафардан ошган. Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан ички туризмда қарийб 8 бараварга, хорижий сайёҳлар сонига нисбатан 3,5 бараварга ортган.
Шунингдек, 2021 йилда 78 та янги катта-кичик меҳмонхоналар (724 та хона, 1919 та ўрин) ишга тушиши ҳисобига уларнинг умумий сони 415 тага (4463 та хона, 10 ьштп 323 та ўрин) етган. Туроператорлар сони 121 та, гид-экскурсоводлар 252 та, сайёҳлар учун ресторанлар 90 та, туристик автобус ва микроавтобуслар 281 тани ташкил этган.

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz қаршисидаги икки машина билан тўқнашди. Оқибатда 7 нафар фуқаро касалхонага ётқизилди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 1 январь куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ шу куни соат 17:15 атрофида Махтумқули кўчасида содир бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган Matiz ҳайдовчиси С.Н. (1967 йилда туғилган) бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Э.Р. (1991 йилда туғилган)га тегишли Nexia-2 ва Р.К. (1983 йилда туғилган)нинг Nexia-2 автомобиллари билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда 7 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Булар:
ҳайдовчи Р.К. — бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап болдир суягининг ёпиқ синиши, оёқнинг тўпиқ қисми ёпиқ синиши ташхиси билан;
вояга етмаган 7-синф ўқувчиси З.Т. (2009 йилда туғилган) — бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ ташхиси билан;
вояга етмаган 2-синф ўқувчиси Ф.К. (2012 йилда туғилган) — пешона тери қисми йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ ташхиси билан;
вояга етмаган боғча тарбияланувчиси И.К. (2017 йилда туғилган) — бошнинг юқори қисмининг йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши ташхиси билан;
вояга етмаган О.К. исмли чақалоқ (2021 йилда туғилган) — травматик шок ташхиси билан;
йўловчи Ф.К. (1987 йилда туғилган) — чап оёқ очиқ синиб силжиши ташхиси билан;
Matiz ҳайдовчиси С.Н. — бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, ўнг болдир суягининг очиқ синиб силжиши, кўплаб шилинмалар, мастлик ҳолати ташхиси билан.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Уларга ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода 2021 йилда бюджетга туризм орқали 500 млрд сўм тушум келиб тушди
Бухоро вилоятида 2021 йилда туризм хизматлари ҳисобига вилоят иқтисодига жами 478,9 миллиард сўм тушум жалб қилинган. Бу ҳақда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, маблағдан хорижий сайёҳлардан олинган тушум қиймати 79,9 миллиард сўмни ташкил этади. Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 4,5 бараварга ошган. Туризм тармоғида 500 нафарга яқин янги иш ўрни яратилган.
Маълумот учун, вилоятдаги 30 та тадбиркорлик субъектларига берилган 79,4 миллиард сўм кредит маблағларининг 18,6 миллиард сўми тўлов муддати 6 ойдан 2 йилгача пролонгация қилинган. 78 та тадбиркорга 1,2 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари берилган. 27 та тадбиркорга 1,6 миллиард сўмлик ссудалар ажратилган. Янги туризм йўналишларини ўзлаштириш ва амалиётда жорий этиш мақсадида 2 та сайёҳлик ташкилоти ва 5 та гид-экскурсоводга жами 35 миллион сўм грант ажратилган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида хорижга 3,7 млн долларлик мебель экспорт қилган
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида 20 та хорижий давлатга қиймати 3,7 миллион долларга тенг мебель маҳсулотлари экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 695 минг долларга кўп. Ўзбекистон энг кўп мебель экспорт қилган давлат Қозоғистон ҳисобланади — 1,8 миллион доллар. Кучли учликда Қиргизистон (865 минг доллар) ва Тожикистон (492 минг доллар) жойлашган. Кейинги ўринлар қуйидагича:
Россия – 347 минг доллар;
Ҳиндистон – 55 минг доллар;
Озарбайжон – 42,3 минг доллар;
Туркия – 14 минг доллар;
Хитой – 13 минг доллар;
Украина – 11 минг доллар;
Франция – 2,5 минг доллар;
Афғонистон – 1,6 минг доллар;
Молдова – 1,5 минг доллар;
АҚШ – 0,6 минг доллар;
Германия – 0,3 минг доллар.
Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, шу вақт мобайнида ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри энг кўп мебель экспорт қилган — 1,5 миллион доллар. Тўлиқ рўйхат қуйида:
Тошкент шаҳри – 1,5 миллион доллар;
Тошкент вилояти – 1,4 миллион доллар;
Андижон вилояти – 319,8 минг доллар;
Наманган вилояти – 171,4 минг доллар;
Хоразм вилояти – 57 минг доллар;
Фарғона вилояти – 56,8 минг доллар;
Самарқанд вилояти – 39,2 минг доллар;
Сурхондарё вилояти – 33,4 минг доллар;
Сирдарё вилояти – 30,1 минг доллар;
Қашқадарё вилояти – 29,7 минг доллар;
Бухоро вилояти – 7,3 минг доллар;
Жиззах вилояти – 1,0 минг доллар.

Бухорода маст ота ўзига танбеҳ берган 18 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2021 йилнинг 30 декабрь куни фуқаро жаҳл устида ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Ички ишлар бошқарамаси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни соат 18:30 атрофида «Денов» маҳалласида яшовчи С.З. (1980 йилда туғилган) спиртли ичимлик ичиб, уйига маст ҳолда кириб келган. Отасининг сурункали ичиб келаверишидан чарчаган ўғли (2004 йилда туғилган) У.Н. отасига танбеҳ берган. Бундан жаҳли чиққан ота аввалига ўғлини ҳақоратомуз сўзлар билан сўккан. Шундан сўнг хонадонда ота ва ўғил ўртасида ўзаро жанжал кўтарилган. Жаҳлини жиловлай олмаган ота ўғлининг қорин соҳасига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда У.Н. кўрсатилган муолажаларга қарамай, туман касалхонасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Мазкур жиноятни содир этган шахс саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2021 йилнинг 5 июнь куни ҳам Бухоро вилояти Жондор туманида шунга ўхшаш ҳолат содир бўлган. Ота турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уйига қайтиб келган қизини урушиб, ундан келинлик уйига қайтиб кетишини сўраган. Бундан жаҳли чиққан ўғил отаси билан жанжаллашган, оқибатида ота ўз фарзандини пичоқлаб ўлдирганди.

Наманганда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди
Ижтимоий тармоқда Поп туманида Lacetti автомобилида ёнғин юзага келгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат бўйича ЙҲХББ маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 4 январь куни соат 19:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 284-километрида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Ушбу ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бухорода 270 мегаваттлик ИЭС ишга туширилди
Бухоро вилоятида 31 декабрь куни Туркиянинг «Акса Энержи» компанияси томонидан қурилган иссиқлик электро станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, газ-поршенли ИЭСнинг қуввати 270 мегавватни ташкил этади. Ҳозирда мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Станция тез орада тармоққа қувват узатишни бошлайди.
Ушбу станция Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Йилига 2,2 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэффициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газга қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида 450 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.
Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходим фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилган.

Ўзбекистон 2022 йил қандай халқаро тадбирларга мезбонлик қилиши маълум болди
Ўзбекистонда 2022 йилда бир қатор муҳим халқаро учрашув ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитлари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади.
Туркий давлатлар ташкилоти
Туркий давлатлар ташкилотининг (собиқ Туркий кенгаш) биринчи саммити 2022 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда ташкилотни институционализация қилиш, иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон эса тузилмада кузатувчи мақомига эга.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
Жорий йилда Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига мезбонлик қилади. Тадбир ёз ойларида тар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчиси бўлади.
ШҲТга аъзо давлатлар: Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.
Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги
2022 йилда Ўзбекистонда, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади. Форумда аъзо давлатларнинг турли минтақа ва вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистонлик журналист Абдували Сайбназаровнинг «Anadolu» нашрига айтишича, 2022 йилда мамлакатда бўлиб ўтадиган учрашувлар Ўзбекистон дунёга очилгани ва халқаро майдонда фаолроқ рол ўйнай бошлаганининг кўрсаткичи ҳисобланади.
«Жорий йилда Ўзбекистонда ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти каби тузилмаларнинг саммитлари ўтказилиши Марказий Осиё давлатининг халқаро майдондаги нуфузини оширади», — дея қўшимча қилган журналист.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТга 2021—2022 йилларда раислик қилиш расман Ўзбекистонга ўтган.
Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ҳам Ўзбекистонга ўтган. Мамлакат ИҲТнинг 2022 йилдаги саммитига мезбонлик қилади.

Ўзбекистонда АОКА фаолияти сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялар асосида қайта ташкил этилади
Ўзбекистонда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг фаолияти халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил этилади. Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Маълум қилинишича, АОКА мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаб қолади. Ташкилот бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университитети агентлик таркибига ўтказилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги рейтинги тузилади. Бу орқали соҳада юқори натижаларга эришган ташкилотлар матбуот котибларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Бундан ташқари, ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бунда замон талаблари асосида ахборот соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилган. Қолаверса, соҳани тартибга солишга қаратилган қонунлар Ахборот кодекси шаклида унификация қилинади.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон раҳбарининг онаси вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг онаси Любовь Камалова 4 январь куни 95 ёшида вафот этгани хабар қилинганди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан марҳуманинг оила аъзоларига телефон орқали таъзия билдириб, ҳамдарлик мактуби йўллаган.
Қайд этилишича, 4 январь куни президент матбуот хизмати Сенат ва Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Мусулмонлар идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳридаги Камаловлар хонадонида бўлган. Унда марҳуманинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирилиб, президент ва Ўзбекистон халқининг ҳамдардлик сўзлари етказилган.
Шунингдек, Қуръон тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинган.
Любовь Камалова 1927 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистонда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий қадриятларни тиклаш ишларига муносиб ҳисса қўшган.
Унинг вафоти муносабати билан Қорақалпоғистон раҳбарлари ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳам ҳамдардлик билдирганди.

Президент Шавкат Мирзиёев таътилга чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ўзбекистонга 2021 йилнинг 11 ойида 308 млн литр бензин импорт қилинган
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида хорижий мамлакатлардан қиймати 115,3 миллион долларлик 308,4 миллион литр автомобиль бензини импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 112 миллион литрга ошган.
Ўзбекистон энг кўп бензинни Россиядан импорт қилган — 145,3 . Кейинги ўринлар қуйидагича
Туркманистон — 141,2 миллион литр,
Қозоғистон — 16 миллион литр,
Ироқ — 3,6 миллион литр,
Эрон — 1,8 миллион литр.

Сурхондарёда ўрмон хўжалигига тегишли ерни 105 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Денов туманида ўрмон хўжалигига тегишли ерни 105 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс учланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Сариосиё туманида яшовчи А.А.нинг аризасига асосан Денов тумани «Жомий» маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Денов тумани «Пожур» маҳалласида яшовчи Ж.Б. маҳалла ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 15 сотих ернинг ўзига тегишли эканини, 105 миллион сўм пул эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, А.А.дан 30 миллион сўм олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, 2021 йил 16 декабрь куни Ж.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (анча миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.