Forwarded from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвадан Тошкентга учган эркак маст ҳолатда самолётдаги йўловчи аёлга шилқимлик қилди
Қирғизистонда туғилган, Ўзбекистон фуқароси бўлган 40 ёшли эркак рейс давомида йўловчи аёлга бир неча бор тегиниб, номақбул ҳаракатлар қилган.
Эркакнинг ҳаракатларига самолёт стюардессаси гувоҳ бўлган.
Суд эркакка 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
@darakchilive

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чироқ ўчаверади, техникамиз куйиб кетди” — актёр Меҳриддин Раҳматов халқ муаммосини кўтарди
Ўзбекистонлик таниқли актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилиб, кўп такрорланаётган электр узилишлари сабаб оддий халқнинг маиший техникалари ишдан чиқаётганини айтди.
“Чироқни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз. Сизлар халқ қийналаётганини биласизларми?” — дея масъулларга мурожаат қилган актёр.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатда у электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳануз ечимини топмагани, аҳолининг бундан азият чекаётгани ҳақида гапирди.
Сўнгги ҳафталарда турли ҳудудларда аҳоли электр узилишларидан шикоят қилмоқда. Расмийлар эса бунга иссиқ ҳаво, ортиқча юклама ва таъмирлаш ишлари билан изоҳ бермоқда.
Аммо кўплаб истеъмолчилар бу изоҳларни етарли деб ҳисобламаяпти. Актёр Раҳматовнинг чиқиши ҳам ана шу норозилик кайфиятининг аксидир.

👍4👎1🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чигаллашган чегара: Камбоджада отишмалар бошланди
Таиланд матбуоти хабарига кўра, Камбоджадан учирилган дронлар кузатув олиб борган, шунингдек, оғир техника жойлаштирилгани кузатилган. Шундан сўнг Таиланд ҳудудига ўқ узилган. Расмий Бангкок бунга жавобан чегара ёпилганини билдирди.
Камбоджа эса айбловларни рад этиб, отишма фақат мудофаа мақсадида бўлганини таъкидлади. Айни вақтда чегара чизиғи яқинида отишмалар давом этмоқда.
@darakchilive
Таиланд матбуоти хабарига кўра, Камбоджадан учирилган дронлар кузатув олиб борган, шунингдек, оғир техника жойлаштирилгани кузатилган. Шундан сўнг Таиланд ҳудудига ўқ узилган. Расмий Бангкок бунга жавобан чегара ёпилганини билдирди.
Камбоджа эса айбловларни рад этиб, отишма фақат мудофаа мақсадида бўлганини таъкидлади. Айни вақтда чегара чизиғи яқинида отишмалар давом этмоқда.
@darakchilive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда йирик ёнғин содир бўлмоқда
Бугун, 24 июль куни соат 11:16 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Хўжакент" МФЙ тоғли ҳудудида тахминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёниб кетди.
Ёнғин майдони кенгайиб бораётгани сабабли, ўт ўчириш ишларига қўшимча куч ва воситалар жалб қилинмоқда. Ҳатто ёнғинни вертолётлар ўчирмоқда.

Зеленский намойишлар фонида антикоррупсия органларининг мустақиллигига оид янги қонунни ваъда қилди
Украина президенти Владимир Зеленский коррупсияга қарши кураш органларининг мустақиллигини таъминлайдиган янги қонунни тақдим этишга ваъда берди. Мамлакатда ушбу идораларнинг прокуратурага бўйсунувига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида содир бўлган кучли ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳам ёрдамлашди.
Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда содир бўлган ёнғинларни ўчириш тадбирларига Мудофаа вазирлигига қарашли Airbus Heliсopters H215М ва Airbus Heliсopters H215 вертолётлари жалб қилинган. Ҳарбий вертолётлар сув ташиш учун мўлжалланган махсус челак (Bambi Bucket)да сув олиб, ёнғинни бартараф этишда ёрдам берди.

Туркия марказий банки асосий ставкани яна 3 фоизга туширди — энди у 43 фоиз
Туркия марказий банки кутилганидан кескинроқ қарор қабул қилиб, 24 июлда асосий фоиз ставкасини 3 пунктга пасайтирди. Инфляция босимининг секинлашиши бу қарорни асослаб берган.

Қирғизистондаги зилзила Андижон вилоятида сезилди
Зилзила магнитудаси 3,6 бўлиб, у Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида сезилган.
25 июль куни тонгда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 3,6 магнитудали зилзила юз берди.
Сейсмик тебранишлар Андижон вилоятининг Пахтаобод, Избоскан, Андижон ва Жалақудуқ туманларида 2−3 баллгача сезилди.
Зилзила Тошкентдан 284 км жанубий-шарқда, 15 км чуқурликда содир бўлган. Аввалроқ ҳам бу ҳудудда ер силкиниши кузатилгани маълум қилинганди.

😱2❤1🔥1
Тошкентдаги кўчаларнинг бири 3 кунга ёпилади
Билдирилишича, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 25-дан 28-июль 06:00 гача ёпилади.

❤1🔥1😱1
Самарқандда амалдор видеоселектор пайтида тиззасида ўтирган ходимани қучоқлади
Бу ҳолатга нисбатан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий изоҳ берди.
@darakchilive
Бу ҳолатга нисбатан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий изоҳ берди.
@darakchilive
❤1🔥1😁1😱1
Юрий Дудь давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда
Россиялик таниқли журналист Юрий Дудьга нисбатан “давлатга хиёнат” моддаси бўйича текширув бошланиши мумкин.
@darakchilive
Россиялик таниқли журналист Юрий Дудьга нисбатан “давлатга хиёнат” моддаси бўйича текширув бошланиши мумкин.
@darakchilive
❤1🔥1😱1
Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг биринчи ярми учун ўртача иш ҳақи бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бўйича ўртача ойлик маош 5,9 миллион сўмдан ошган.
@darakchilive
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг биринчи ярми учун ўртача иш ҳақи бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бўйича ўртача ойлик маош 5,9 миллион сўмдан ошган.
@darakchilive
Forwarded from DARAKCHI.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентни ҳақорат қилган ўзбекистонлик Озарбайжонда қўлга тушди
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
Youtube | Instagram |
Facebook | Telegram
❤1
Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида ҳаракат вақтинча чекланади
25 июль 22:00 дан 28 июль 03:00 гача:
— Бобур кўчасидан тўғри ва чапга ҳаракат тақиқланади — фақат ўнгга бурилиб бўлади.
— Шота Руставели кўчасидан чапга буриш тақиқланади, фақат тўғри ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Талъат Шухратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.
@darakchilive
Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.
@darakchilive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Айни вақтда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
@darakchilive
Айни вақтда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
@darakchilive
Денверда парвозга чиққан самолётда ёнғин чиқди
American Airlines авиакомпаниясининг Боеинг 737 Мах самолёти ҳавога кўтарилганида шассида ёнғин юзага келди. Учувчилар дарҳол аэропортга қайтган.
Бортда экипажнинг олти нафар аъзоси ва 173 нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси “авария” траплари орқали эвакуация қилинган.
Беш нафар жабрланувчига воқеа жойига тиббий ёрдам кўрсатилган, бир киши шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳодиса туфайли аеропортда 87 рейс кечиктирилган.

❤2