O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.3K subscribers
29.7K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
2020 йил 15 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами
40,1 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 май куни “Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарор қабул қилинди.

➡️Эндиликда хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда. Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритади.

➡️Давлат божхона қўмитаси томонидан ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

➡️Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра

Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлим ва маълумотлар бўлиши керак:

➡️Муқаддима
➡️Контрактнинг мавзуси
➡️Етказиб беришнинг базиз шартлари
➡️Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмтлар кўрсатиш муддати ёки санаси
➡️Контрактнинг умумий суммаси, товарларнинг ўлчов бирлигидаги нархи
➡️Тўлов шартлари
➡️Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи
➡️Томонларнинг жавобгарлиги
➡️Томонларнинг реквизитлари ва бошқа маълумотлар

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра

Инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

➡️Хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг реквизитлари
➡️Хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари
➡️Хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация рақами (СТИР)
➡️Товарлар (ишлар, хизматлар) номи
➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги
➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори
➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи
➡️Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати
➡️“Инкотермс” бўйича етказиб бериш шартлари
➡️Ташиш тури

❗️Инвойслар хўжалик юритувчи суюъектнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг муҳим жиҳатлари:

Экспорт қилувчилар қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўланганидан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) божхона юк декларацияси асосида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали экспорт қилишга ҳақли.

Бунда 5000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган товарлар электрон тижорат орқали божхона юк декларацияси расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг муҳим жиҳатлари:

➡️Товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёҳуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

➡️Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг муҳим жиҳатлари:

Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортик таъминламаган импорт килувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:

➡️180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

➡️180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;

➡️365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

ДБҚнинг
расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг муҳим жиҳатлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг божхона қиймати белгиланиши устидан доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг натижалари ҳамда муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида нарх маълумотлари бюллетени шакллантирилади.

Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда Давлат божхона қўмитасининг расмий сайти ва ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига электрон шакли жойлаштириб борилади.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 май куни “Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида” 282-сон қарор қабул қилинди.

Қарор билан белгиланишича, Божхона кодексининг 297-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига мувофиқ олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари томонидан халқаро ташкилотлар грантлари доирасида четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари ва ўқув лаборатория жиҳозлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
Коррупцияга қарши кураш учун барчамиз масъулмиз!
Коррупцияга қарши курашиш ва бу борада ҳуқуқий билим, хабардорликни ошириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда профилактик ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар учта машинадаги учарларни қўлга олишди.
Божхоначилар юк вагонидаги 238 минг дона психотроп таблеткаларни фош қилишди.
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тасдиқланди.
#bojxonaPR

➡️Узун туманида томорқасида 187 туп кўкнор етиштирган шахс аниқланди!

➡️“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида 238 минг дона психотроп таблеткалар яширинча олиб ўтилаётганлиги фош қилинди.

➡️Тошкентда почта жўнатмалари орқали 10 минг 440 та капсула дори воситалари юборилгани аниқланди.

➡️Наманганлик божхоначилар 151 миллион сўмлик товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Фарғонада сифати кафолатланмаган 106,4 млн. сўмлик болалар озуқалари тўхтатиб қолинди.

Шу ва бошқа хабарларнинг тўлиқ тафсилоти билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги тезкор хабарлар туркуми орқали танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=43tfZvTNsZs&feature=youtu.be

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#bojxonaPR

Утвержден порядок ведения мониторинга и контроля за осуществлением внешнеторговых операций

Присоединяйтесь к официальному Телеграмм каналу ГТК РУз:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Уйингиздан туриб, “Божхона тарихи” музейини томоша қилинг!

Фурсатдан фойдаланиб, 18 май – Халқаро музейлар куни билан нафақат соҳа мутахассисларини, балки барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

https://www.youtube.com/watch?v=DRo8eJv0v-g&feature=youtu.be

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишнинг янги тартиби муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда.

➡️Кириш божхона постларида “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома”нинг қоғоз нусхасини сақлаш амалиёти бекор қилинмоқда.

➡️“Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома”нинг давлат (ўзбек), рус ва ингилиз тилларидан бирида чоп этиш имконияти яратилмоқда.

➡️Чет эл фуқаролари томонидан “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома” асосида олиб кирилган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар республика ҳудудида бошқариши ва (ёки) тасарруф этиши тақиқланади.

➡️Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган хайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади.

➡️Ҳудудий бошқармалар ваколатида бўлган автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш мажбуриятномасининг муддатини узайтириш, электрон шаклдаги маълумотларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ ҳуқуқлар божхона постларига берилмоқда.

➡️Хорижий автотранспорт воситасини божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун, шунингдек, агар вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса, йиғим ундирилмайди.

➡️Божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда “Эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилади.

❗️Лойиҳа муҳокамаси 2020 йил 31 майга қадар давом этади.

Сиз ҳам муҳокамаларда иштирок этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Йўловчилар учун коронавирусга тест топшириш нархи 224 минг сўм

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаганларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини — вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

🧪 Тестни қаерда топшириш мумкин?

Республикадаги ОИТСга қарши кураш марказлари ва санитария-эпидимиология осойишталиги марказлари орқали топшириш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники