O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.9K photos
5.04K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат очиқ маълумотлар порталида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

2020 йил март ойи якунлари бўйича божхона постлари кесимида эълон қилинган рейтинг қуйидагича:

➡️Экспорт

1) “Сайхун” ТИФ божхона пости – 10 дақиқа 51 сония.
2) “Зарафшон” ТИФ божхона пости – 11 дақиқа 01 сония;
3) “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости – 13 дақиқа 53 сония;

➡️Импорт

1) “Дарё порти” ТИФ божхона пости – 26 дақиқа 22 сония;
2) “Қамаши Ғузор” ТИФ божхона пости – 43 дақиқа 43 сония;
3) “Асака” ТИф божхона пости – 51 дақиқа 19 сония.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил март ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

➡️2020 йил март ойи якунларига кўра, чегара-божхона постлари орқали 71900 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувига ўртача 14 дақиқа 8 сония сарфланган. Жумладан,

🚙Енгил автотранспорт воситалари – 37 149 та. Сарфланган ўртача вақт – 8 дақиқа 51 сония;

🚛Юк автотранспорт воситалари – 34 481 та. Сарфланган ўртача вақт – 19 дақиқа 26 сония.

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
2020 йил 14 апрель ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 49,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.
Запущена специальная дистанционная система обучения курсантов Таможенного института – «E-Ta’lim» ...
https://customs.uz/ru/news/view/3798
Кун рақами: Аҳамият беринг, 2020 йилнинг дастлабки чорагида давлат бюджетига 4,8 трлн. сўм божхона тўловларидан ундирилган. Тадбиркорларга эса божхона тўловларидан 8,7 трлн. сўмлик имтиёзлар қўлланилган.
Хўш, қай бирининг улуши катта?
Тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрликнинг ифодаси айни шу рақамларда намоён бўлади.
Кун рақами: Навоийдан апрель ойининг ўтган даврида қиймати 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинди.
#bojxonaPR

Коронавирусга қарши кучайтирилган тартиб даврида ташқи савдо юкларининг ҳаракати, экспорт ва импорт операцияларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида давлат божхона хизмати органлари томонидан кенг миқёсдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, экспортга чиқарилаётган товарлар бевосита тадбиркорнинг манзилидан туриб, чегара-божхона постига қадар божхона кузатуви остида етказилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги лавҳа шу ҳақида!

https://youtu.be/6vFgQiVMirE

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
КУН ФОТОСИ: Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йил апрель ойининг 1-ярмида тадбиркорлик субъектларига 58 млрд.сўмдан ортиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилди
Божхоначилар “Кун мавзуси”да иштирок этишди
https://customs.uz/uz/news/view/3818
Коррупцияни биргаликда енгамиз
https://customs.uz/uz/news/view/3819
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🌀 Ҳозирда Ўзбекистон — Туркия контейнер ташувлари қатнови йўлга қўйилди. Бу йўналишда 1 апрел куни юборилган биринчи контейнер поезди 13 апрел куни Туркия етиб борган. Бунда 20 футлик ва 40 футлик контейнерлар учун ўртача ташув нархлари мос равишда 2 300 ва 3 000 АҚШ долларини ташкил қилмода.

🇹🇷 Шу йўналишда, контейнер экспорти тез ва сифатли бўлиб, айниқса тўқимачилик маҳсулотлари учун сўровнинг кескин ортиши кутилмоқда.

🍏 Мева-сабзавотлар, гўшт маҳсулотлари каби тез бузиладиган юклар экспорти учун мўлжалланган, сиғими 45 тоннага тенг рефрижераторли (музлатгичли) вагонлар ташуви учун 75% гача чегирмалар тақдим этилмоқда.

🌐 Ҳозирда малакат ҳудудидан ўтувчи экспорт-импорт учун мўлжалланган 13 та коридор мавжуд бўлиб, улар орқали дунёнинг 20 дан ортиқ портига маҳсулот етказиб бериш имконияти бор.

Ташувлар билан боғлиқ масалаларни уйдан чиқмай туриб ҳал этиш учун "Темирйўллогистика" телеграм канали мавжуд бўлиб, келиб тушган ҳар бир мурожат ижобий ҳал этилади.

📈 Темир йўл орқали ташилаётгон экспорт ҳажми 1 чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12% га ошди ва 2,3 миллионн тоннага етди. Импорт ҳажми ҳам 1 чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6% га ўсиб, йил якунига қадар 13 млн тоннага етиши кутилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Иқтисодий хавфсизлик – бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир
https://customs.uz/uz/news/view/3820
Товарларнинг экспорти ва импорти билан боғлиқ божхона расмийлаштирувида ҳеч қандай чекловлар йўқ ...
https://customs.uz/uz/news/view/3821
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган юклар оқими узлуксиз давом этмоқда ...
https://customs.uz/uz/news/view/3822
Божхона ишида халқаро конвенцияларнинг аҳамияти
https://customs.uz/uz/news/view/3823
Forwarded from ~
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош бошқармасининг бошлиғи У.Н.Ибрагимов иштирокида бўлиб ўтган брифингда навбатдаги мурожаат ва саволларнинг жавоблари қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин:

1.
Вагонларни шахобча йўлларига олиб кириш ва олиб чиқиш, умуман вагонга буюртма бериш ҳалигача электрон тарзда йўлга қўйилмаган, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот беришингизни сўраймиз.

➡️ ЖАВОБ: Бу борада қилинаётган ишлар хозирги кунда давом эттирилмоқда, тасдиқланган график бўйича ахборот-комуникация технологиялари ва темир йўл мутахасисларидан иборат ишчи гуруҳ хорижда ривожланган электрон дастурларни ўрганган ҳолда миллий дастур яратиш устидан иш олиб бормоқда ва тез кунда ушбу дастур ишга туширилади.

2. Вагонларни етказиб бериш, тозалаш хамда станция хизматлари учун йиғиладиган тўловлар бекор қилиниши, юкларни поездга юклаш учун имтиёзли муддат 1 суткадан 4 сутгагача қилиб белгиланганиши барча вагонлар учунми?

➡️ ЖАВОБ: Йўқ! Бу чегирма ва имтиёзлар мева-сабзавот махсулотлари каби тез бузиладиган юкларни фақат рефрижератоторли вагонларда экспорт қилиш учун тадбиқ этилган.

3. Эронга ташилиши керак бўлган юклар олдин асосан автотранспортларда етказилар эди хозирги кунда короновирус пандемияси сабабли Туркманистон – Эрон йўналишида харакатланиш вақтинча чекланганлиги туфайли бу борадиги “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти қандай ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берсангиз.

➡️ ЖАВОБ: Юқорида айтиб ўтганимдек короновирус пандемияси туфайли Туркманистон – Эрон йўналишида ҳаракатланиш вақтинча чекланганлиги сабабли, Қозоғистоннинг Актау ва Эроннинг Амиробод портлари орқали борадиган йўналишларда экспорт юкларни етказиб бериш ишлар ташкиллаштирилмоқда. Бундан ташқари Телеграм мессежери орқали тадбиркорларимиздан Озарбайжон Республикасига керамика плиткаларини етказиб бериш ва Ироқ давлатига нохат махсулотини экспорт қилиш бўйича буюртмалар келиб тушган, хозирги вақтда бу янги йўналишларда ҳам автотранспорт билан рақобатлаша оладиган тариф бўйича ташишларни ташкил этиш учун музокаралар олиб бормоқдамиз ва тез кунларда бу юкларни манзилига етказиш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммага тақдим этамиз.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Ахборот-таҳлилиий медиа маркази
Президент раислигида кимё, агротехника ва автомобиль саноати масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Кимё саноати янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солиши зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги техникалари нархини оптималлаштириш, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича топшириқлар берилди.
“Ўзавтосаноат” АЖга 300 турдаги импорт бутловчи қисмларни ўзлаштириш, автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш каби вазифалар қўйилди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития химической, агротехнической и автомобильной промышленности.
Отмечана важность задействования предприятиями химпрома всех возможностей для введения новых производств.
Даны поручения по оптимизации цен на сельхозтехнику, повышения уровня локализации.
АО “Узавтосаноат” поручено среди прочего локализовать 300 видов комплектующих, разработать новые модели автомобилей.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter