O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.6K subscribers
33.9K photos
6.17K videos
80 files
12.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ҳудудлардан хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармасида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг самарадорлигини ошириш юзасидан тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъуллари текстил корхонасида бўлиб, объектга ўрнатилган 50 кВт лик қуёш панелларининг ишчи ҳолатини ўрганишди.

Навоий вилоятида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказилди.

Наманганда “Яшил энергия” самарадорлиги бўйича тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Бухоро вилоятида тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган сайёр учрашувлар мунтазам йўлга қўйилган.
Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов Андижондаги "Дўстлик" ҳамда яқин кунларда очилиши кутилаётган “Қорасув” чегара божхона постларида бўлди.

"Қорасув" чегара божхона пости замонавий қиёфа касб этиб, пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишади. Постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар назарда тутилган.

"Дўстлик" чегара божхона постида эса божхона тартиботларини рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди. Мазкур пост орқали ҳозирда куни 20 минг нафаргача жисмоний шахслар ва 450 та автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда.

Ўрганишлар давомида маъсулларга пост орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ва йўловчилар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишни йўлга қўйиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ҳудудлардан хабарлар

Фарғона вилоятидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда болалар “Мурувват” интернат уйида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Мурувват уйи тарбияланувчиларига байрам табриги ва совғалари улашилди.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги “Мурувват” интернат уйида ҳам байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Қарши шаҳридаги болалар “Мурувват” интернат уйида ташкил этилган байрам тадбирида божхоначилар ҳам иштирок этиб, болажонларнинг қувончига шерик бўлишди.

“Тошкент-АЭРО” ИБК ходимлари ҳам Олмазор туманидаги 1-сонли “Мурувват” уйида бўлиб ўтган байрам тадбирида иштирок этишди.
Божхона органлари ҳиссаси билан Сергелида 1650 ўринли янги мактаб қурилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг бевосита топшириғи ва юксак ишончи асносида божхона органларининг ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашдаги иштироки тобора ортиб бормоқда.

Ҳозирга қадар божхона органларининг ҳиссааси билан республиканинг 10 та ҳудудида амалга оширилган қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида 16 та ижтимоий объект, яъни мактаб, боғча, спорт мажмуалари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш объектлари фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда ҳудудларда 3 та мактаб мукаммал таъмирланмоқда, 10 та янги мактаб қурилмоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманидаги “Алишер Навоий" мавзесида замонавий 1650 ўринли мактаб бунёд этилмоқда. Қурилиш жараёнлари эса Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбариятининг доимий назоратида.

Бошқарма бошлиғи Т.Саидов ҳозирда бино пойдевори қуйилиб, дастлабки қавати кўтарилган қурилиш объектида қурувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ҳамда қурилиш ишларини сифатли тарзда ва ўз вақтида топшириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.