O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
"- Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимидан фойдаланиш натижасида 5 млрд. сўмга яқин маблағлар корхонамиз ихтиёрида қолди..." - дейди , "Pulp and paper" корхонаси раҳбари Р. Баҳриддинов.

Бугунги кунда корхонада гигиеник қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона томонидан 2023 йилда қайта ишланган 8 млн. долларлик товарлар хориж бозорларига экспорт қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари корхона мутасаддилари билан ўтказилган суҳбат давомида тадбиркорларнинг соҳага оид таклиф ва фикрлари, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганишди.

Шунингдек, бугунги кунда божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилган қулай шароитлар, имкониятлар ва кўрсатилаётган замонавий божхона хизматлари хусусида маълумотлар етказилди.
Самарқанд шаҳрида 50 турдан ортиқ кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушади

Самарқанд вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида вилоят божхоначилари томонидан жойларга чиқиб,тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев ва масъул ходимлар Самарқанд шаҳрида фаолиятини бошламоқчи бўлган “Agro Plus” корхонасига боришди.

Айни пайтда корхонада қурилиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур корхонанинг қиймати 1,2 млн долларни такшил этиб, лойиҳа доирасида йилига 50 турдан ортиқ 470 тонна кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Корхона жорий йилнинг 4-чорагида ишга тушиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилади.
Наманган вилоятида озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди.

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган бир қатор корхоналарнинг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Учрашувлар давомида “NAMANGAN PAXTA TEKS” МЧЖнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 400 тонналик ёғ-мой, “MAX IZMAILOV” МЧЖнинг 25 минг тоннага тенг ун, “Siberian Wellness-Namangan” МЧЖнинг 5 тоннага тенг пектин маҳсулотлари, “Панда саноат савдо” МЧЖнинг 386.5 тоннага тенг печенье ва вафли маҳсулотлари ҳамда "Чашмаи сафет" ФХнинг йиллик қуввати 150 тонна колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ўрганилди.

Суҳбат жараёнида соҳани ривожлантириш юзасидан тадбиркорларга зарур тавсиялар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Узбекистане сожгли 110 тысяч пачек сигарет, ввезенных нелегально

В промышленной зоне Янгихаетского района сотрудники Таможенного комитета и Отдела принудительного исполнения, а также представители СМИ и широкой общественности участвовали в процедуре уничтожении контрафакта.

Подробнее смотрите в видео @SputnikUzbekistan.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўз аҳдига вафо қилмаган киши,
На севимли бўлур ва на иззатманд.

Саъдий Шерозий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилмаган 71 минг 400 жуфт тайёр оёқ кийимларни божхона юк декларациясида пойабзал қисмлари сифатида кўрсатиш орқали 3 млрд 142 млн сўмлик божхона тўловларидан қочиш режаси ўз вақтида фош қилинди.
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Тошкент-товар" божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган юк контейнерига ортилган сунъий толали мато товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 2,1 млрд. сўмлик 3 турдаги тайёр парда матолари, тукли ва сунъий толали матолар борлиги аниқланди.