O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.6K photos
5.36K videos
78 files
11.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.

Яқин йилларда 10 миллиард доллар мақсадли кўрсаткичига эришиш учун савдони кўпайтириш ва экспорт-импорт амалиётларининг мутаносиблигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда ташқи савдо компанияси фаолиятини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, машинасозлик, энергетика, қазиб чиқариш саноати, транспорт ва логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхонадан олиб ўтилаётган анор шарбатларининг ичида гиёҳванд модда борлиги маълум бўлди.

@yangidavr_rasmiy
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Садоқат ва самимиятни сақлаб қолмоқ – чўққининг қорни ушлаб қолишидек чиройлидир.

Конфуций
Бугун Урганч шаҳридан олинган хушхабарга кўра жорий йилнинг 3 - 6 май кунлари қўл жанги спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақалари терма жамоамиз учун муваффақиятли бўлди.

Божхона қўмитаси терма жамоаси таркибида иштирок этаётган Божхона институти курсантлари Б.Кобулов, А.Набиев ва Ж.Жумабоевлар юқори натижаларни қайд этди.

Бахтиёр Кабулов 80 кг вазн тоифасида профессионал спортчилар ўртасида, Аброр Набиев 67 кг вазн тоифасида ҳамда Жасурбек Жумабоев 88 кг вазн тоифасида 18-21 ёшли спортчилар ўртасида фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, мусобақа шоҳсупасига кўтарилишди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларимиз жорий йилнинг август ойида Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати саралаш босқичига йўлланма олишди.
Фоторепортаж:

9 май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Қарши шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари эса Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Ёш божхоначи” тўгарак машғулотлари ҳамда маънавий маърифий мазмундаги тадбирларни ўтказишди.
Жорий йилнинг 2-6 май кунлари Мудофаа вазирлиги мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш марказида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида «Дог биатлон» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Божхона қўмитаси, Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Миллий гвардия жамоалари ўз хизмат итлари билан иштирок этишди.

Мазкур мусобақаларда Миллий кинология маркази ходимлари фаол иштирок этиб, фаxрли 3-ўринни эгаллашди.