O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
30K photos
5.08K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга ташриф буюрган ҳолда уларнинг муаммолари мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Навбатдаги манзил “PRO CAB” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси бўлди.

Муҳим жиҳати, мазкур корхона 2023 йилдан бошлаб "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимининг имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.

Корхона томонидан Тожикистондаги буюртмачи ташкилотлар билан 1 млн. АҚШ доллар қийматидаги қайта ишлаш шартномаси имзолаган бўлиб, айни вақтга қадар 163,4 минг долларлик қайта ишлаш маҳсулотлари хорижий ҳамкорга етказиб берилган.

Ташриф давомида ходимлар томонидан корхонанинг ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини амалга оширишдаги муаммолари ўрганилиб, уларга божхона соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Куннинг яхши хабари:

Ўзбекистонда илк бор “Очиқлик индекси” натижалари эълон қилинди. Божхона қўмитаси 86 та ташкилот ичида 2-ўринни қўлга киритди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги ПФ-154-сон Фармони билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида “Очиқлик индекси” жорий қилинган. Бугун Коррупцияга қарши кураш агентлигида 2022 йил якунлари бўйича мазкур индекс натижалари илк бор эълон қилинди.

Фармонга биноан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида очиқлик бўйича 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар 8 та индикатор асосида 84 та мезон бўйича баҳоланди.

Умумий ҳисобда 86 та вазирлик, қўмита ва идоралар ўртасида ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, Божхона қўмитаси 88,3 балл билан 2-ўринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан эътиборан божхона органларида “Шаффофлик замирида иқтисодий хафсизлик” шиори остида кенг қамровдаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Очиқлик индексида қўлга киритилган юқори натижани шаффоф ва рақамли божхона сари қўйилаётган дадил қадамларнинг муносиб эътирофи сифатида баҳолаш мумкин.
Бугун, 29 март куни пойтахтимизда Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА 10) дастури доирасида Трансчегаравий жиноятларга қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув фаолияти билан шуғулланувчи ходимлар учун семинар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир трансмиллий уюшган жиноятчилик билан боғлиқ маълумотларни баҳолаш асосида тергов соҳасида тезкор-қидирув фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган.

Семинарда Божхона қўмитаси, Божхона қўмитасининг Божхона институти, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академияси ходимлари фаол иштирок этишди.

Литва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати Жиноий-қидирув бошқармаси ва Литва Жиноий полиция бюроси фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бошқармасининг Стратегик таҳлил бўлими мутахассислари тадбир иштирокчиларини таҳлилга асосланган фаолият ва таҳлиллар асосида иш олиб бориш бўйича зарур маълумотлар билан ўртоқлашишди.

Ушбу семинар 31 март куни қадар давом этади.
Сегодня, 29 марта, в рамках Программы содействия управлению границами в Центральной Азии (БОМКА 10), в Ташкенте стартовал трехдневный семинар для сотрудников, занимающихся оперативно-розыскной деятельностью в борьбе с трансграничной преступностью.

Данное мероприятие направлено на повышение потенциала сотрудников занимающихся оперативно-розыскной деятельностью в области проведения расследований на основе оценки данных и касающихся транснациональной организованной преступности.

В семинаре активное участие приняли сотрудники Таможенного комитета, Таможенного института Таможенного комитета, Службы государственной безопасности, Пограничных войск Службы государственной безопасности, Академии Службы государственной безопасности, Министерства внутренних дел, а также Академии МВД.

Эксперты криминальной разведки управления уголовных расследований Службы охраны государственной границы при Министерстве внутренних дел и стратегического анализа Управления по координации и контролю деятельности, Бюро криминальной полиции Литвы обучили участников принципам организации деятельности на основе использования оперативно-розыскных данных правоохранительной деятельности основанной на использовании оперативно-розыскной информации.