O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.3K subscribers
35.1K photos
6.54K videos
80 files
12.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Янги йил остона хатлаган сайин пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш ҳам тобора фаол тус олмоқда.

Андижон вилояти Хўжаобод туманида қиймати салкам 207 млн. сўмлик 2 минг донадан зиёд салютлар тўхтатиб қолинди.

Фарғона вилояти божхона бошкармаси тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Марғилон шаҳрида 479 320 дона, Олтиариқ туманида эса 105 минг дона пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олинди. Уларнинг умумий қиймати салкам 200 млн. сўмга яқинлашмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари 2 та ҳолатда 290 млн. сўмлик салкам 121 минг дона салют ва петардаларнинг ашёвий далил сифатида олиб қўйишди.

Божхоначилар Жиззах вилоятида қиймати 14 млн. сўмдан зиёд бўлган 4 турдаги 51 дона салютларнинг, Бухорода эса 7200 дона петардаларнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйишди.
Кун рақами: республикамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 165 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 6,2 млрд. сўмлик 9,2 млн. дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган пиротехника воситаларининг миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ошган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади.
Ўз ишига жону-жаҳдини бериб ишлаган албатта ғолиб бўлади.

✍️ Томас Фауэлл Бакстон
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилади.

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси илк маротаба ўзбек тилида ишлаб чиқилди.
2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter