O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида “Божхона органларида ахборот-таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш” бўйича янги ўқув курси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур курснинг очилишида ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов иштирок этди.

Курсда асосий эътибор божхона органларида ахборот таҳлилий фаолиятнинг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларга қаратилади.

Шу мақсадда таҳлил тамойиллари, тадқиқ этиш услублари ва босқичлари, тизимли таҳлил ва моделлаштириш юзасидан тингловчиларга янги билимлар тақдим этилади.

Ишонамизки, мазкур курс божхона органларида “Рақамли божхона” концепциясини амалга оширишда муҳим рол ўйнайди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойида Белгияга амалий ташрифи доирасида ДБҚ Раиси А.Мавлонов мазкур давлатнинг йирик «Camco Technologies» компаниясининг Шарқий Европа, МДҲ ва Россия учун сотув директори Вернер Питерс билан учрашув ўтказиб, ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва конструктив муҳокамаларни ташкил этиш мақсадида компания вакилларини Ўзбекистонга таклиф этганди.

Ниҳоят мазкур келишув амалга ошиб, 14-16 ноябрь кунлари жаноб Вернер Питерснинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига амалий ташрифи бошланди.

Давлат божхона қўмитасида ташрифнинг илк тадбири – қўмита раиси биринчи ўринбосари И.Мухторов билан учрашув бўлиб ўтди.

«Camco Technologies» компанияси тақдимотидан маълум бўлишича, логистика терминаллари ва чегара ўтказиш пунктлари учун визуал терминал, дарвоза ва кранларни автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Эндиликда компания контейнер ва вагонларни бошқаришда ҳам автоматлаштирилган тизимларни таклиф қилмоқда.

Ташкилотнинг ахборот тизимларидан дунёнинг 250 дан ортиқ логистика терминалларида кенг фойдаланилади. 1999 йилда асос солинган компаниянинг ҳозирда АҚШ, Канада ва Австралияда ўз офислари бор.

Компаниянинг АТТИС ахборот тизими божхона декларациясини шакллантириш ва уларни юк ташиш йўналиши бўйича турли идораларга электрон тарзда узатиш, маълумотларни қайта ишлашда самарали ҳисобланади.

Содда қилиб айтганда, тизим ёрдамида ташқи савдо занжирида фаолият юритувчи ташкилотларни битта базага бирлаштириб, ТИФ иштирокчилари учун юкларни брон қилиш, савдони молиялаштириш, юкларни суғурталаш, божхона декларациясини ва тўловларни бошқариш каби операциялардан фойдаланиш имкониятига эга.

Томонлар ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, бунда муҳим йўналишларни белгилаб олиш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Ташриф доирасида «Camco Technologies» компанияси вакиллари Тошкент вилояти ва пойтахтимиздаги бир қатор божхона постларида бўлишади.
Ўзбекистонга 1 млн. донадан зиёд қалбаки акциз маркаларни олиб киришга уринган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди

ДБҚ Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси томонидан Андижон вилоятида ДХХ ходимлари ва вилоят божхоначилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Қирғизистон Республикаси божхона хизматидан олинган тезкор маълумотга асосан “Хитой-Туркия-Қирғизистон” йўналишида ҳаво йўллари орқали Бишкек шаҳрига олиб келинган халқаро куръерлик жўнатмасида Ўзбекистон Республикасининг 1 млн. 8 минг дона қалбаки акциз маркалари борлиги аниқланади.

Дастлаб Бишкек шаҳрида акциз маркаларни Ўзбекистонга олиб кетиш мақсадида қабул қилиб олган қўшни давлат фуқароси божхона хизмати тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг кўрсатмасига биноан қалбаки акциз маркаларни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи шахсга етказиши лозим эди.

Шундан сўнг тезкор тадбир мамлакатимиз ҳудудида - Андижон шаҳри Боғишамол даҳасида давом эттирилиб, қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам қўлга олинди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қалбаки акциз маркалари Наманган шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси буюртмаси бўйича тайёрланган ва Қирғизистонга келтирилган. Бунинг учун ушбу шахс томонидан акциз маркаси намунасини қалбакилаштириш бўйича Андижонда истиқомат қилаётган хорижий шахс орқали муқаддам Хитойга буюртма берган.

Хитойда тайёрланган сохта маркалар Туркия орқали дастлаб Қирғизистонга, сўнгра Ўзбекистонга олиб кирилиши кўзланган эди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида давлат бюджетига 9 млрд. 801 млн. сўмдан зиёд зарар етказилишининг олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Рақамли божхона” тамойили бир қатор қулайликларни келтирмоқда.

@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Сотрудникам таможенных органов обнаружены поддельные акцизные марки в количестве 1 млн 8 тыс ед
#14nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тезкор тадбир тафсилотлари. 1 млн. 8 минг дона қалбаки акциз маркалари фош этилди
#14nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳар бир жасоратли, ҳар бир адолатли шахс Ватанга шон-шараф олиб келади.

Ромен Роллан