Куннинг иккинчи ярмида ДБҚ Раиси Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги ногиронлиги бўлган аёллар «Мурувват» интернат уйида бўлди.
1974 йилда ташкил этилган мазкур муассасада ҳозирда 274 нафар васийликка олинган юртдошларимиз истиқомат қилади.
Ҳозирда бу ерда 80 ўринли ётоқхона ва маъмурият учун бино қуришга эҳтиёж мавжуд бўлиб, ДБҚ Раисига шу ернинг ўзи қурилиш лойиҳалари юзасидан тақдимотлар намойиш қилинди.
Ишчи ташриф якунида ДБҚ Раиси “Мурувват” уйида амалга ошириладиган чора-тадбирларни қисқа муддатда ва сифатли тарзда якунига етказиш учун маъсулларга кўрсатма ва топшириқлар берар экан, уларнинг ижросини шасхсан ўзи қатъий назоратга олишини таъкидлади.
Шунингдек, "Мурувват" уйи теварак атрофини кўкаламзорлаштиришга етарлича эътибор қаратилмагани таъкидланди ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ва яшил маконга айлантириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шу куни божхоначилар ташаббуси билан "Мурувват" уйининг янгидан жиҳозланган спорт-тренажёр зали ҳам фойдаланишга топширилди.

Термиз халқаро аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатади
2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.
Айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланди. Деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш режалаштирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси йигитларни ишга таклиф қилади
Давлат божхона қўмитаси қўйидаги бўш лавозимларга эркакларни хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Довут ота” чегара божхона пости ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига 1 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори (олий маълумот талаб этилади);
2. Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона постига 2 нафар Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори (1 нафарига олий маълумот, 1 нафарига эса ўрта-махсус маълумот талаб этилади);
3. “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона постига 2 нафар Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори (1 нафарига олий маълумот, 1 нафарига эса ўрта-махсус маълумот талаб этилади);
Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган, ОЛИЙ (ёки ўрта-махсус) маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир – бўйи 170 см.дан кам бўлмаган ЭРКАКЛАР қабул қилинади.
Олий маълумот талаб этадиган лавозимларга номзодлар иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ, божхона иши, юриспруденция, хорижий филология, товаршунослик ёки озиқ-овқат технологияси мутахассислиги эга бўлиши ҳамда камида битта чет тилини билишлари лозим.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.
Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 2 ноябрига қадар https://new.customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясида – IT-Parkда бир гуруҳ божхона ходимларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармалари вакиллари ҳам видеоконференция тарзида иштирок этишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармонига асосан, IT–Park ва ҳудудлардаги IT-марказларда рақамли технологиялар йўналишида 500 нафар божхона органларида хизмат олиб бораётган ходимларни сифатли ўқитилишини таъминлаш белгиланган эди.
Мазкур топшириқ ижроси доирасида ўтган давр мобайнида 500 нафар божхона ходимларига онлайн ўқув курслари ўтилди.

Тадбирни очиб берар экан, Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов, мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва рақамли божхона тизимини жорий этилиши доирасида Давлат божхона хизмати органларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш бўйича малакали ходимлар билан жамлаш ҳамда уларнинг малакаларини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилаётгани қайд этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-122-сон Фармони билан 2022-2023 йилларда божхона расмийлаштирув жараёнларини рақамлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Унинг ижроси доирасида ўтган 9 ойда 12 та ахборот тизими, 3 та мобил илова ва 3 та интерактив хизмат ҳамда 7 та бошқа вазирлик идоралар билан ўзаро ахборот алмашинув тизими амалиётга жорий этилди.
Жумладан “Е-Транзит”, “Хавфларни бошқариш” , “Е-Экспертиза” , “Божхона аудити”, “Божхона ва юк операциялари” ахборот тизимлари, “E-Navbat”, “Олдиндан электрон маълумот тақдим этиш” интерактив хизмати ва бошқалар.
ДБҚ марказий аппаратида Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси штат бирликлари сони 25 тадан 38 тага оширилди.
Хозирда мазкур фармон доирасида божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришга катта ҳисса қўшадиган замонавий инфратузилма яратилмоқда.
Қўмита маъмурий биносида Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, DATA, Ситуацион ва Call марказлар ташкил этилмоқда.
Шунингдек, фармон билан Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари ва IТ-технологиялар, телекоммуникациялар бўйича ўқув курсларда ўқитиш режа-жадвали тасдиқланди.
Унинг ижроси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” (IT - Park)да Давлат божхона қўмитасининг марказий аппаратнинг 14 нафар ходимнинг малакаси оширилди.

Тадбирда IT – Park ва ҳудудлардаги IT - марказларда рақамли технологиялар йўналишида ўқитилган 500 нафар божхона ходимларга сертификатларни тантанали равишда топшириш маросими бошланди.