Тадбиркорлар билан суҳбат очиқ, самимий ва қизғин кечмоқда!
Меҳмонлар божхона омборлари фаолияти билан яқиндан танишишмоқда.
Forwarded from YANGI DAVR - YOSHLAR TV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь - “Матбуот ва ОАВ ходимлари куни” муносабати билан журналистларга эҳтиром кўрсатилди
@yangidavr_rasmiy
@yangidavr_rasmiy
Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси делегацияси бугун куннинг иккинчи ярмида Нурафшон шаҳрида бўлиб, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Масофавий электрон декларациялаш" божхона пости фаолияти билан яқиндан танишишади.
Тафсилотларни каналимизда кузатиб боринг!

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объема производства хлопка за счет научно обоснованного семеноводства и агротехнологий, а также увеличения экспорта текстильной продукции на основе глубокой переработки хлопка.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объема производства хлопка за счет научно обоснованного семеноводства и агротехнологий, а также увеличения экспорта текстильной продукции на основе глубокой переработки хлопка.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда:
- илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;
- пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш муҳокама қилинмоқда.
“Бу – иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият ва захирадир. Тўқимачилик бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа ҳисобланади.
Шунинг учун биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Бугунги кунда пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди (беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган).
Соҳани қўллаб-қувватлаш учун сўнгги уч йилда тўқимачилик кластерларига 23 трлн сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, кластерларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 трлн сўм хусусий инвестициялар йўналтирдилар. Натижада 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди.
Ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 млрд долларга етди”, деди Президент.

Бугунги кунда толани қайта ишлаш қувватларимиз 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.
Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.
“Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби - ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди.
Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатимизда 23 фоизни ташкил этади.
Бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.
Агар мутасаддилар туман ҳокимлари ва кластерлар билан ишларни тўғри ташкил қилса, тўқимачиликдаги иш ўринларини ҳозирги 400 мингдан бемалол 1 миллионга кўпайтириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент топшириғига кўра тармоқ корхоналари, кластерлар, олимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказилди. Уларда билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгилаб олинди.
Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Мисол учун, Тўрткўлдаги “Агро Тўрткўл текстиль” ҳамда Элликқалъадаги “Бўстон” кластерлари бир гектарга ўртача 4-5 миллион сўм сарфлаб, ҳосилдорликни 2019 йилдаги 23 центнердан 2021 йилда 40 центнерга кўпайтирган. Бу йил эса Қорақалпоғистон шароитида гектаридан 33 центнердан ҳосил олади.
Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.
Сабаби, уруғчилик, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғоришда жиддий муаммо ва камчиликлар бор.
Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган.
Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.

Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта навлари (Бухоро, Равнақ, Порлоқ, Султон) кластерларга етказилмаяпти, деҳқон ва фермерларимиз қайси ҳосилдор уруғларни экишни ва уларни қаердан олишни билмаяпти.
Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашоратларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда.
Ғўзани ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солиш вақти-соати келди.
Шу боис Президент ҳузурида Инновация вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилиши белгиланди. Кенгаш:
- ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради;
- иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади;
- кейинги йилларда ҳашоратлар энг катта муаммо бўлишини инобатга олиб, уларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Ғишткўприк" чегара божхона постида "26 июнь Халқаро гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни" доирасида БМТнинг Марказий Осиёдаги чегаравий ҳамкорликни мустахкамлаш бўйича масъул ходимлари билан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.