O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
34.5K photos
6.34K videos
80 files
12.2K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ташрифнинг асосий тадбири Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ва Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбари Сафар Мехтиевларнинг икки томонлама учрашуви бўлди.

Учрашувда божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, божхона маъмуриятчилигининг илғор усулларини жорий қилиш, масофавий электрон декларациялаш маркази фаолиятини ўрганиш, ҳавфларни аниқлаш методологияси, кинология соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш каби ўнлаб масалалар атрофилча муҳокама қилинди.

Учрашувнинг амалий натижаси сифатида икки мамлакат божхона хизмати раҳбарлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режаси имзоланди.
Амалий ташриф доирасида Давлат божхона қўмитаси Раиси бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона академияси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Озарбайжон Божхона Акадаемияси ва Ўзбекистон Божхона институти ўртасидаги илмий-педагогик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

10 йил аввал ташкил этилган мазкур олий ўқув юрти билан Божхона институти ўртасида 2021 йилнинг ўзида 5 маротаба турли онлайн маъруза ва машғулотлар ўтказилган.
Амалий ташриф давомида Давлат божхона қўмитаси Раиси бошчилигидаги делегация Жаҳон божхона ташкилотининг Институционал ривожланиш бўйича минтақавий маркази билан ҳам яқиндан танишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмонлар Баку бош божхона бошқармасида бўлиб, бу ердаги божхона фаолиятининг ишлаш принциплари ва товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиблари билан яқиндан танишишди.

Бошқармадаги “Нишон” маркази ҳамда фаолиятга тадбиқ қилинган “Ягона дарча” ахборот тизими ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Бошқармада ташқи савдо иштирокчиларининг божхона юк декларациялари электрон равишда божхона органларига тақдим этилади, юкларни идентификация қилиш ва божхона назоратининг барча босқичлари замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Бугун - 3 июнь куни соат 11.15 да "Ўзбекистон:24" телеканали орқали давлат божхона хизмати органларидаги ислоҳотларга бағишланган 35 дақиқалик

"ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!!"

махсус кўрсатуви намойиш қилинади.

Ўтказиб юборманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНОНС

Республикамиз божхоначилари 20 кг. гиёҳвандлик воситасини 140 минг АҚШ долларига пуллашга уринган шахсни фош қилишди.

Батафсил бугун кечки информацион дастурларда ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда томоша қилинг!
“Энг фаол ҳудудий божхона бошқармаси ахборот хизмати” танлови таништиради!

Танлов иштирокчиси: Ризақулов Акбар Ҳабибуллаевич, Навоий вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори.

1995 йил 2 сентябрь куни Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган.

2020 йилда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтини тугаллаган.

Божхона органларида 2016 йилдан бери хизмат қилиб келмоқда.

Акбар Ризақуловнинг ижодий ишларини ушбу каналлар орқали кузатиб боринг:

Telegram I Facebook I YouTube