O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
30K photos
5.08K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Ўзбекистон раҳбари кўп қиррали ҳамкорликдаги улкан муваффақиятларни катта мамнуният билан қайд этди.
Етакчилар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий шериклик устувор аҳамиятга эга эканини, савдо ҳажми ва номенклатурасини каррасига ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели переговоры в расширенном составе с участием делегаций двух стран.
Глава Узбекистана с большим удовлетворением отметил огромный прогресс по всем направлениям многопланового сотрудничества.
Лидеры подтвердили приоритет экономического партнерства между братскими странами и отметили значительный потенциал для кратного увеличения объемов и номенклатуры торговли.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аввал хабар берганимиздек, Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикаси божхона хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Баку шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф аввалида меҳмонлар Баку шаҳридаги Шаҳидлар хиёбонида бўлишди ҳамда Озарбайжон Миллий лидери Ҳайдар Алиев мангу кўним топган маскандаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Ташрифнинг асосий тадбири Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ва Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбари Сафар Мехтиевларнинг икки томонлама учрашуви бўлди.

Учрашувда божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, божхона маъмуриятчилигининг илғор усулларини жорий қилиш, масофавий электрон декларациялаш маркази фаолиятини ўрганиш, ҳавфларни аниқлаш методологияси, кинология соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш каби ўнлаб масалалар атрофилча муҳокама қилинди.

Учрашувнинг амалий натижаси сифатида икки мамлакат божхона хизмати раҳбарлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режаси имзоланди.
Амалий ташриф доирасида Давлат божхона қўмитаси Раиси бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона академияси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Озарбайжон Божхона Акадаемияси ва Ўзбекистон Божхона институти ўртасидаги илмий-педагогик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

10 йил аввал ташкил этилган мазкур олий ўқув юрти билан Божхона институти ўртасида 2021 йилнинг ўзида 5 маротаба турли онлайн маъруза ва машғулотлар ўтказилган.
Амалий ташриф давомида Давлат божхона қўмитаси Раиси бошчилигидаги делегация Жаҳон божхона ташкилотининг Институционал ривожланиш бўйича минтақавий маркази билан ҳам яқиндан танишди.