O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.9K photos
5.04K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ҳашар – элга ярашар

🔷Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида бугун 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

🔷 Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида ҳам уюшқоқлик билан ҳашар ташкил қилинди. Ташкил қилинган ҳашарда Давлат божхона қўмитасининг барча ходимлари фаоллик кўрсатиб, ўзларига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини амалга оширишди.

🔷Қуйида ҳудудий божхона бошқармаларида ташкил қилинган ҳашар тадбирлари билан танишишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Навоий вилояти божхона бошқармаси
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
❇️ Фарғонада божхона соҳасига оид янги қабул қилинган Президент Фармони бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Хасанов ҳамда мутасадди бўлим бошлиқлари томонидан “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилган учрашувда тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимини қўллашни соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармонида қайд этилган кенгайтирилган божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари турлари, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг соддалаштирилган тартиби ҳамда ушбу божхона режими доирасида фаолият юритаётган корхоналарга берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув сўнгида мазкур Фармон бўйича тадбиркорларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига божхона ходимлари томонидан жавоб берилди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона аудити ҳақида нималар биласиз?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат божхона қўмитасида ҳашар уюшқоқлик билан ташкил қилинди
Бухорода тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

➡️ Сўнгги йилларда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий бизнеснинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

➡️ Жумладан, “Қоракўл” ТИФ божхона пости томонидан “Божхоначи тадбиркор таянчи” шиори остида Қоракўл ва Олот туманларида жойлашган “Karakul Garden Tex” ҳамда “Olot Spinner” МЧЖлар фаолияти билан танишилди.

➡️ Учрашувда жамият вакилларига бугунги кунда Юртбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида хориждан олиб келинган янги технологик асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан бир қатор имтиёзлар берилганлиги, тадбиркорлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиши, янги иш ўринларини яратиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

➡️ Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятда жамиятлар томонидан қиймати 967.5 минг.АҚШ долларига тенг бўлган янги технологик асбоб-ускуналар импорти амалга оширилган бўлиб, божхона тўловларидан 1.6 млрд.сўм имтиёзлар берилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_Comment

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ташкил этилган ҳашардан шарҳсиз лавҳа
Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, ушбу соҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори босқичга кўтариш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-107-сонли қароридан келиб чиқиб, Судьялар Олий кенгаши ва унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Божхона соҳасидаги оммавий ҳуқуқий муносабатларга доир низоларни кўриш бўйича суд амалиёти” мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил қилинди.

Семинар-тренингда божхона назорати соҳасида низоларни судларда ҳал этиш, бу борадаги амалиётдаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, маъмурий судларда кўрилган ишлар таҳлил қилинди.