11 та чегара божхона постлари кириш қисми ва атрофига 14 мингдан зиёд ниҳоллар, 2.7 мингдан зиёд гул кўчатлари экилди.
Божхона постларидаги хизмат жараёнларида оддийгина санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш ғоятда муҳим аҳамият касб этади.
Сменалик хизмат жараёнларида божхона ходимлари шу ернинг ўзида тунаб қолишади. Гарчи, арзимас масаладек туюлса-да, божхона постларида ходимлар учун муносиб шароитлар, масалан, ювиниш хоналари бўлиши шарт!
Давлат божхона қўмитаси Раисининг топишриғига биноан ушбу масала ҳам алоҳида назоратга олинди.

“Олот” чегара божхона постини олайлик. Қўшни мамлакатгача бўлган нейтрал ҳудудда бу ердан ўтиб қайтувчи ҳайдовчилар ёки пиёдалар учун шу вақтга қадар савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, ювиниш хоналари нарида турсин, энг оддий шароитлар, масалан ҳожатхона ёки чиқинди қутилари ҳам бўлмаган.
Давлат божхона қўмитаси Раисининг мазкур постга амалга оширган ташрифидан сўнг, ушбу муаммолар зудлик билан бартараф этилди.
Натижаларни эса суратда кўриб турибсиз.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида бўлиб турибди.
Янги туман фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.
Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар, жумладан, учрашувда иштирок этаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Шавкат Мирзиёев Амир Темур мудофаа меросини тадқиқ қилиш ҳақида:
- Кеча 2 соат китоб ўқишга вақтим бўлди. Кабинетимга ҳеч ким кирмаган пайтда Амир Темурнинг Тўхтамишхон билан жанг қилганда қандай ғолиб бўлганини ўқидим. Соҳибқироннинг жангларда ғолиб бўлиш мероси ўрганилмаган, бизга номаълум. Амир Темур ҳар бир жангда 7 йўналишда ўз усуллари билан курашган. Жасорати, ўз аскарларини мардонавор тарбиялаши билан бирга, жангларни ҳам ўзи бошқарган. Ўзим учун ҳам бу янгилик бўлди. Бизга буларни ўргатмаган, бошқа давлатлар тарихини ўқидик, мен Соҳибқироннинг жанговар меросини чуқур ўрганиш бўйича топшириқ бердим.
@qurbonova_a

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қарши аэропорти" чегара божхона постида Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.
Журналистлар ва уларнинг фарзандларини пресс турга таклиф этамиз!
Миллий кинология маркази мактаб ўқувчилари учун ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерларнинг фарзандлари учун пресс тур ташкил қилмоқда.
Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда мактаб ўқувчиларини божхона органлари фаолиятига қизиқтириш, уларга соҳани яқиндан таништириш юзасидан топшириқ берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, жорий йил 23 апрель куни соат 10:00 да Миллий кинология марказида мактаб ўқувчилари, болажонлар учун экскурсия ташкил қилинади.
Тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар фарзандлари билан ташриф буюришлари мумкин.
Тадбир давомида хизмат итлари иштирокидаги қизиқарли кўргазмали чиқишларни томоша қилишингиз ва хизмат итлари билан фотосессия уюштиришингиз мумкин.
Тадбир иштирокчилари учун мўлжалланган автобус Давлат божхона қўмитаси автотурагоҳидан 23 апрель куни соат 9:30 да йўлга тушади. Мўлжал: метронинг “Ўзбекистон” бекати.
Миллий кинология марказининг манзили: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Қипчоқ 2-тор кўчаси 9 уй. Мўлжал: Tashkent Index савдо маркази. Мурожаат учун телефон: +998946750182, +998981413736