Давлат божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Ахлимирзаев "Божхона органларида терговга қадар текширув ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусидаги маъруза билан иштирок этмоқда.
Видеоконференция тарзида ташкил этилган ушбу давра суҳбатида Бош прокуратура Академияси катта ўқитувчиси Ф. Мирзаев, ИИВ Академияси кафедра бошлиғи ўринбосари М. Ботаев, Тошкент Давлат юридик университети ўқитувчиси Б. Худайбергановлар иштирок этмоқда.
Бош прокуратура Академияси "Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар устидан назорат" кафедраси катта ўқитувчиси, адлия катта маслаҳатчиси Фахриддин Мирзаев "Терговга қадар текширув жараёнида иш юритишнинг алоҳида эътиборга молик жиҳатлари" мавзусидаги маърузаси билан сўзга чиқди.
Мурод Ботаев "Терговга қадар текширув: назария ва амалиёт" мавзусида тадбир иштирокчиларига маълумот бермоқда.
Сўз навбати Бахром Худайбергановга берилди. Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси "Терговга қадар текширув институти муаммолари таҳлили" номли маъруза билан иштирок этмоқда
#bojxonaPR
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – божхоначиларнинг доимий эътиборида
Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – божхоначиларнинг доимий эътиборида
Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram