O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси биносида 10 декабр - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
⚡️Бухоролик божхоначи қизлар “Гимнастрада-2021” мусобақасида 1-ўринда.

Мамлакатимизда спортнинг аёлларга хос нозик ва нафис турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини сақлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Бугун, Бухоро вилоят гимнастика бўйича ихтисослаштирилган «Нафис» спорт мактабида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт фестивали бўлиб ўтди. Мазкур гимнастрада мусобақасида вилоят кесимидаги барча туман ва шаҳардан давлат корхона ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган жами 13 та жамоа ўз чиқишларини намоён этди.

🔰Фестивалда вилоят божхона бошқармасининг жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, “Гимнастрада-2021” мусобақасида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб ғолиб деб эълон қилинди.

✳️Тадбир сўнгида иштирокчилар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.
Хоразмда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” шиори остида байрам тадбири ўтказилди
🕌Тарихий обидаларга экскурсия уюштирилди

Фаёзтепа— милодий 1—3-асрларга оид будда монастир ибодатхона мажмуаси. Термиз шаҳри яқинидаги Эски Термиз харобаларининг шимолий ғарбида жойлашган.

🗿Мазкур қадимий ёдгорлик билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ёш ходимлари учун экскурсия ташкил қилинди. Ёш ходимлар бу ерда қадим тарих қолдирган ёдгорликлар билан яқиндан танишдилар.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

❇️Тошкент вилояти божхона бошқармаси, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини қабул қилинганлигининг 29 йиллиги" муносабати билан “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!” шиори остида тумандаги мактаблардан биридаги ёш ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.

🔰Учрашувда Давлат рамзлари мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоли мадҳиямиз, халқимизнинг шон-шарафи, тарихи ва қадриятларини ўзида мужассам этиб, ҳар бир юртдошимизга ғурур, фахр ва ифтихор бағишлаши тўғрисида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда катта миқдордаги пиротехника воситаларининг олди олинди

Тезкор маълумот асосида кузатувга олинган фуқаро Д.Холмуродов 35 минг 400 дона икки турдан иборат пиротехник воситаларини ўсмирларга ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ДБҚ Ахборот-хизмати катта инспектори Азиза Заирова Zamon.uz'га хабар берди.