O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.4K subscribers
30.5K photos
5.32K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари Божхона қўмитасида бўлишди

Дастлаб талабалар божхона органлари фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида бирламчи кўникмаларга эга бўлишлари учун “Божхона тарихи” музейи билан яқиндан таништирилди. Ушбу жараёнда божхона соҳасининг ўтмиши, музейдан жой олган кўплаб соҳага оид экспонатлар ва уларнинг аҳамиятли жиҳати ёшларга тушунтириб берилди.

Ёшлар бу ердаги мавжуд экспонатларни кузатишар экан, божхоначилар нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни, балки, мамлакатнинг тарихий ва маданий бойликларини, ўсимликлар ҳамда ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшишларини тушуниб етишди. Шундан сўнг, бўлажак ёш журналистлар Божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими фаолияти ҳамда уларга яратилган шароитлар билан танишди.

Мулоқотда Ахборот хизмати фаолиятини тобора такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар, замонавий ахборот хизматига қўйилаётган янгича талаблар, ахборот тарқатишнинг таъсирчан ва тезкор усуллари, ички коммуникациялардан самарали фойдаланиш бўйича зарур маълумотлар берилди. Суҳбат жараёнлари қизғин савол-жавобларга бой бўлди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари Божхона қўмитасида бўлишди
Ҳудудлардан хабарлар

Бухоро вилоятидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган корхонага қуввати 1006 кВтлик қуёш панеллари ўрнатилди.

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида божхоначилар томонидан 4850 туп терак кўчатлари экилди.

Миллий кинология марказида ҳам лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари жадаллик билан олиб борилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъуллари инвестицион лойиҳа доирасида ишга туширилган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини ўрганишди.

Бухоро вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.

Наманган вилоятидаги “Учқўрғон” чегара божхона постида юртимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишларда юз бераётган ижобий ўзгаришлар хусусида ходимларга тушунчалар берилди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳақиқий яшаш - тўғри ахборотга эга бўлиб яшашдир.

Норберт Винер
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари Урганч шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйишди.