O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.5K subscribers
33.8K photos
6.15K videos
80 files
12.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Қозоғистон Республикасининг Олмаота халқаро аэропортидаги “Жетису” божхона пости ходимлари БМТнинг Наркотик модддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” минтақавий дастури доирасида амалий ташриф билан “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида бўлиб, “Авиа юкларни назорат қилиш гуруҳи” фаолияти билан танишди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, икки давлат божхона ходимларининг ўзаро хамкорликда фаолият олиб боришини такомиллаштириш ва Марказий Осиё давлатлари божхона ходимлари ўртисидаги ушбу хамкорликни юқори босқичга олиб чиқишдан иборатдир.

Ташриф давомида меҳмонларга “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона пости фаолияти, божхона постида ташкил этилган “Божхоначисиз божхона” ва “Ситуацион марказ” тизимлари ҳамда “AVIA API/PNR” дастурларининг афзалликлари борасида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Қозоғистон вакиллари Миллий кинология марказида ҳам бўлишди. Уларга марказ фаолиятини яқиндан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилди. Ушбу жараёнда меҳмонлар ўқув хоналари, марказда илк бор ташкил этилган "Кинология хизмати тарихи" музейи, аэропорт шароитига мослаштирилган имитация хонаси ҳамда Ветеринария клиникаси фаолияти билан танишишди.

Ташриф сўнгида кинологлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Пойтахт божхоначилари салкам 3 млрд сўмлик матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга уринишларни фош қилишди

Божхона тўловдаридан тақдим қилинаётган имтиёзлар маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун назарда тутилган. Аммо, бу бошқа турдаги товарларни ҳам айни шу имтиёз асосида олиб кириш имконини бермайди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари республикамизга йирик миқдордаги тўқимачилик матоларини божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишларнинг олдини олишди.

“Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида вниқланган дастлабки ҳолатда пойтахтимиздаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган 106 минг м.кв. ўлчамдаги матолар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу товарларга тегишли кодлар қаранг-ки, божхона юк декларациясида нотўғри қайд этилгани аниқланди. Шу тариқа қиймати 2 млрд 128 млн сўмлик матоларни имтиёз асосида яъни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

Мазкур постда аниқланган худди шундай яна бир ҳолатда ҳам божхона юк декларациясида товар кодини нотўғри таснифлаш орқали қиймати 784 млн сўмлик салкам 13 тонна матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт божхоначилари жорий йилда аниқланган 4,4 мингдан зиёд божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 141 млрд. сўмдан ошиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги Ишчи гуруҳ электромобиллар ишлаб чиқариладиган “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишишди.

Андижонда навбатдаги инвестицион лойиҳа ўрганилди!

Бухорода тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасига оид муаммоларини ўрганишга қаратилган яна бир сайёр учрашув ташкил этилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Яшнобод туманидаги Технопарк фаолияти билан танишди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тадбиркорлар муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қашқадарё вилоятида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун спорт мажмуаларида яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Наманган вилоятида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ўрганилди.

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Давлат Драма театрига ўрнатилган қуёш панеллари ҳолати ўрганилди. Батафсил...