O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.6K photos
5.36K videos
78 files
11.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Президент Шавкат Мирзиёев "BMB Holding" компаниясининг агрологистика марказини бориб кўрди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Мажмуада фитосанитар ва санитар-эпидемиологик сертификатлаш лабораторияси, божхона ҳамда банк филиаллари, ҳостел ташкил этилган.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Душмандан қўрқма, мунофиқдан қўрқ.

Амир Темур
Юртимизда кенг тус олган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит экологиясини дарахтлар экиш орқали яхшилашга ҳисса қўшиш ишларида республикамиз божхоначилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги “Телеорай” МФЙ ҳудудидаги 3 гектар ер майдонига ишлов бериб, тут, каталпа, қорағач каби жами 3000 туп манзарали дарахтлар кўчатларини экишди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳудуди ҳамда хизмат уйлари атрофига вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Самарқандлик божхоначилар Жомбой тумани “Қорамўйин” маҳалласи ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, бу ерни яшил ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишди. Шунингдек, “Жартепа” чегара божхона пости ва “Улуғбек” ТИФ божхона постларида ҳам лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь давлат божхона қўмитаси раиси Владимир Орловский билан учрашди.

Унда божхона соҳасидаги Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Европа Иттифоқи мамлакатлари билан божхона чегарасини кесиб ўтувчи ташувчилар, ташқи иқтисодий фаолиятдаги мавжуд муаммолар, шунингдек, ушбу жараёнларни барқарорлаштириш бўйича божхона органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга оид қатор масалаларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, томонлар шу йилнинг 8 февраль куни Тошкентда имзоланган Беларусь ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисидаги битим қоидаларини амалда татбиқ этиш масалаларини кўриб чиқдилар.