O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган муддатини ўзгартириб олиб кириш билан боғлиқ қонунбузарлик фош этилди.

Жиззах шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига Польша давлатидан 2 дона “MAN” русумли юк автотранспорт воситалари ҳамда 2 дона “KRONE” русумли ярим тиркамалар олиб келиниб, “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.

Ушбу транспорт воситалари юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш, яъни мутассадди идора ва хорижий давлатларга сўровнома юборилиши натижасида транспорт воситаларининг ишлаб чиқирилган йили декларацияда кўрсатилганидек 4 йил эмас, балки 4 йилдан ошганлиги аниқланиб, 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

Аммо, корхона томонидан ушбу қўшимча ҳисобланган божхона тўловларига эътироз билдирилган. Шундан сўнг, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган ҳамда қарийб 2 йил давом этган суд жараёнлари натижаси юзасидан қабул қилинган суд қарорларига асосан транспорт воситаларининг ишлаб чиқирилган йили 4 йилдан ошганлиги ўз тасдиғини топган.

Натижада ушбу корхонадан давлат бюджетига 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари тўлиқ ундириб олинди.
ФОТОРЕПОРТАЖ

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий маркази мақомига эга бўлган Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида илк бор Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати
ходимлари учун инструкторлик курслари бошланди.
Божхона институтида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Бугун мамлакатимизни тараққий эттириш ва унинг иқтисодий манфаатларини таъминлашда Давлат божхона хизмати органлари зиммаси юкланган улкан масъулиятли вазифаларни сидқидилдан, ҳалоллик билан бажариш мақсадида тизимга малакали кадрларни тайёрлаб бериш Божхона институти олдига қўйилган асосий вазифалардан бири саналади.

Бу жараёнда эса соҳада катта тажрибага эга бўлган нуроний фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли бўлғуси божхоначиларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Божхона институтида Божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси бошқаруви аъзолари иштирокида маънавият ва маърифат машғулоти ташкил этилди.

Фахрийлар ўз маърузаларида бугунги кунда божхона ходимларининг хизмат олиб боришлари учун яратилган шароитлар ва уларни қадрлаш хусусида тўхталиб, курсантлар келгусида адолат ва ҳалоллик мезонлари асосида иш олиб боришлари лозимлиги таъкидланди.

Айниқса Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган йиғилиш ҳамда 2023 йил 29 август куни Божхона қўмитасининг замонавий Божхона расмийлаштируви маркази билан танишув чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун ҳар бир соҳа ходимидан фидойилик талаб этилиши, "Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак"лиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча турдаги ижтимоий ёрдам учун "ижтимоий карта" жорий қилинади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар божхонада ушлаб қолинди.

@yangidavr_rasmiy
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Ибрагимов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, бошқарма аппарати ва божхона постлари фаолияти, амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Дастлаб, бошқармада божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими имкониятлари, озиқ-овқат таъминоти ҳамда хорижий инвестиция лойиҳаларининг ўзлаштирилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлар самарадорлиги ва асосий кўрсаткичлар танқидий кўриб чиқилди.

“Довуд-ота” чегара божхона постига туташ ҳудудда барпо этилаётган “Божхона терминали”нинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишар экан, О.Ибрагимов модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасига жалб этилган мутасадди ташкилотлар вакиллари билан учрашиб, терминал қурилишини май ойигача якунлаш ҳамда пост реконструкциясини жорий йил охиригача ўз вақтида тўлиқ бажарилишида мавжуд масалаларни муҳокама қилди.  

Сафар давомида Божхона қўмитаси Марказий аппарати масъуллари, “Uztransgaz” АЖ ва “Urganchtransgaz” УК вакиллари иштирокида видеоселектор тарзида ташкил этилган мулоқот давомида барпо этилаётган божхона терминали ва қайта қуриладиган “Довуд-ота” чегара божхона постини узлуксиз электр энергияси ва газ билан таъминланиши юзасидан музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, қайта қуриладиган божхона постига қуввати 500 кВтга тенг бўлган қуёш панелларини ўрнатилиши  юзасидан ҳам "Yashil energiya" МЧЖнинг мутасадди вакиллари билан келишиб олинди.

Янги пост биносида  “Божхона сервис” давлат муассасаси вакиллари учун ҳам замонавий хоналар ажратилиши белгиланиб, пост орқали ҳаракатланаётган ташқи савдо юкларининг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ хизматлар кўрсатилиши кўламини янада орттириш бўйича кўрсатмалар берилди.