O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.4K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Божхоначилар йирик миқдорда уяли телефонларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини фош этишди


Фарғона вилояти божхона бошқармаси
вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ё.И. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасидаги махсус ясалган хуфиёна қисмида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 13 млн. сўмлик 19 турдаги жами 484 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Водил туманида “Captiva” автомашинаси кузатувга олинади.
Кузатувга тушганини сезиб қолган ҳайдовчи зудлик билан машинадаги товарларни йўл четидаги гулзор орасига ташлаб, яширинади.
Мазкур товарлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу товарлар умумий қиймати 621 млн. сўмлик 9 турдаги 270 дона уяли алоқа воситалари эканлиги аниқланди.

Шунингдек, Наманган вилояти божхона бошқармаси ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Б. бошқарувидаги “Кобалт” автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонидаги синтетик қопда хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 138 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Наманган шаҳрида фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам худди шу турдаги телефонлардан 17 донаси борлиги аниқланди.
Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 503 млн. 750 минг сўмлик 155 дона уяли алоқа воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз божхоначилари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тадбирларни давом эттиришмоқда.
Forwarded from OVOZA | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bojxona #telefon #soliq #fargona
Milliardga tushgan "uddaburonlik"

Jurnalist
: Ibrohimjon Halimbekov

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram / Facebook / Instagram / Youtube / TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Божхона соҳасида халқаро ҳамкорлик
#28nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чуқурсой“ божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди.

@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
#28nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from OVOZA | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#paqildoq #savdo
Paqildoqlar savdosiga chek qo'yildi

◀️ Efir: 28.11.2022

Ko'rsatuvni ushbu havola orqali to'liq holda tomosha qilishingiz mumkin!

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
🕊Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Youtube 🌐 TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Вақтни қўлингда тут! Ҳар бир соат, ҳар бир дақиқани асра. Ҳар бир лаҳзани ҳалол ва муносиб амаллар билан беза! Вақтга салмоқ, мазмун ва нур бағишла.

Томас Манн
Туркиялик кинологлар Ўзбекистонда

Жорий йилнинг июль ойида Туркияга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Туркиянинг Итларни ўқитиш кинология марказида бўлиб, кинология соҳасида тажриба алмашиш бўйича келишувга эришган эдилар.

Ниҳоят мазкур келишув амалга ошиб, Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида туркиялик халқаро экспертлар иштирокида амалий семинар ўз ишини бошлади.

БМТ Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг “Афғонистон ва қўшни давлатлар учун” минтақавий дастури доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси координатори Кеннет Уильямсон, Туркия гиёҳвандликка қарши курашиш академияси директори Полаткан Акдаг ҳамда Туркиянинг Итларни ўқитиш кинология маркази директори Сулейман Чомерт иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази нафақат республикада, балки минтақада муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга бўлган мазкур марказда ҳозирда нафақат Ўзбекистон республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари учун, балки қўшни давлатлар учун ҳам кинологлар тайёрланиб, хизмат итлари етиштириб берилмоқда.

Жумладан, ушбу халқаро семинарда ҳам мамлакатимиз кинологлари билан бир қаторда Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ташриф буюрган кинологлар ўз билим ва малакаларини оширишмоқда.

5 кун давом этадиган семинар кинология соҳасида ўқув услубий базани мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни фаол босқичга кўтаришда муҳим рол ўйнайди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Адлия вазирлигининг таклифига биноан Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди.

Академияда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади.

Академиянинг тергов соҳасига ихтисослаштирилган кафедралари таркибининг 30 фоиздан кам бўлмаган қисми – ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг суриштирув ҳамда тергов тузилмаларида кўп йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар ҳисобидан шакллантирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эски машинани ҳужжатларда “ёшартириш” ҳисобига 515 млн. сўмлик божхона имтиёзларини суистеъмол қилишга уриниш фош бўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 29 000 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уринишлар фош бўлди.
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Хориждан юк контейнерида келтирилган ва божхона расмийлаштирувида давомида автоматик тарзда “қизил” йўлакка йўналтирилган 2 турдаги синтетик ва тўқимачилик мато товарлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ўтказилган божхона кўриги давомида умумий қиймати 1,8 млрд. сўмлик салкам 6.5 тонна матолар ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги, шунингдек божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча миқдорда эканлиги аниқланди.
Агарда мазкур товарлар қонуний йўл орқали олиб кирилганида 160 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилар эди.

Яна бир ҳолатда хориждан келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганида, юк контейнерида ҳужжатларда қайд этилмаган умумий қиймати 1 млрд. 633 млн. сўмлик 13 турдаги тиббий техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.