O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.3K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг Женевада ўтказилаётган бешинчи йиғилишида Давлат божхона қўмитаси делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг 60 дан ортиқ делегациялари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар иштирок этаётган мазкур йиғилишда ташқи савдо режимига оид ҳужжатлар, шу жумладан республиканинг иқтисодий ва божхона-тариф сиёсати юзасидан аниқ хулоса ва маълумотлар муҳокама қилинмоқда.

Ишчи гуруҳ йиғилишининг очилишида ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси — бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сўзга чиқиб, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг муҳимлиги ва мутлақ устуворлигини таъкидлади.

Музокараларда Давлат божхона қўмитаси Раиси биринчи ўринбосари Илхом Мухторов иштирок этиб, Жаҳон савдо ташкилотининг Савдони соддалаштириш ва божхона ислоҳотлари тўғрисидаги Битим бўйича Ўзбекистон божхона органларида амалга оширилган чора-тадбирлар, хусусан амалдаги қонунчилик нормаларини халқаро стандартларга уйғунлаштириш, Хавфларни бошқариш ахборот тизими, товарлар ҳақида олдиндан маълумот тақдим этиш, божхона қийматини белгилаш тартиблари ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда сўзга чиққан барча 25 аъзо-давлат, жумладан, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Россия, Туркия, Индонезия, Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқалар бир овоздан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди.
Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву.
Главы государств вошли в комплекс через главные ворота "Ата-дарваза", посетили Кальта-минар, дворец Куня-арк, медресе Шергазихана, Джума-мечеть, дворец Тошовли, Музей ученых.
Гостям представлена концертная программа, в которую вошли хорезмские песни и танцы.
Президенты также посетили дворец Нуруллабая рядом с Ичан-калой.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xiva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз божхоначилари минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
ФОТОКЎРГАЗМАГА МАРҲАМАТ!

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Давлат божхона қўмитаси томонилан илк маротаба ҳудудий божхона бошқармаларининг ахборот хизматлари ўртасида “Энг фаол ахборот хизмати ходими” танлови ўтказилмоқда.

Танловда иштирокчилар “Энг яхши фотосурат” номинацияси бўйича ҳам беллашишади. Танловга тақдим этилган фотосуратларни кенг жамоатчиликка ҳам намойиш қилиш мақсадида Тошкент фотосуратлар уйида жорий йил 23-27
июнь
кунлари “Шаффофлик замирида иқтисодий хавфсизлик” мавзусида божхоначилар фаолиятига оид фотосуратлар кўргазмаси ташкил қилинади.

Тадбир 2022 йил 23 июнь куни соат 11.00 да Тошкент Фотосуратлар уйида бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Истиқбол кўчаси, 4 уй (мўлжал: Форумлар саройи, Курантлар, "Бахор" ресторани, "Амир Темур Хиёбони" метро бекати). Телефон: +998 97 728-82-48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу лавҳада кўриб турганингиз - Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов ва хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб яна учрашдилар. Оға-инидек бир-бирини бағрига босиб, бошларидан кечирганларини, хизматдаги хотираларини эсладилар, ҳаёти, турмуши, ишидан сўзладилар. Жудаям самимий, кўзларга ёш келтирувчи учрашув бўлди.

Бу воқеа бугун Хивада, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари шаҳарни зиёрат қилаётган пайтда содир бўлгани ҳам чуқур рамзий маънога эга. Шу учрашув ҳам ўзбек ва озарбайжон халқлари дўстлигининг илдизлари чуқурлиги, тақдирларимиз бир-бирига нақадар боғланиб кетганига яна бир мисол.

P.S. Озарбайжонлик ҳамкасбимнинг ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан, ушбу учрашувни унинг таваллуд кунида ташкиллаштира олганимиздан хурсандмиз.

Facebook|Instagram|Twitter