Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Нодир Мусамухамедов Божхона институти курсантларига соҳадаги сўнгги янгиликларни яқиндан етказишга қаратилган ўқув машғулоти ўтказди.
Ўқув машғулотида институтининг битирувчи курсантлари, магистратура тингловчилари ва мутахассислик кафедраларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
“Божхона тўловларининг йиғилувчанлигини ошириш, шаффоф божхона статистикасини юритиш ва валюта назоратини амалга ошириш йўналишидаги божхона органларининг яқин ва ўрта истиқболдаги устувор вазифалари” мавзусига бағишланган машғулотда асосий эътибор божхона органлари томонидан амалга оширилган фискал фаолияти ва бу йўналишда яқин ва ўрта истиқболдаги устувор вазифаларига қаратилди.
Институт курсантлари ўқув машғулотида фаол иштирок этиб, машғулот мавзуси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 10-14 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб қайтди.
Амалий ташриф БААнинг божхона хизмати раҳбарияти ва ишбилармон доираалари билан икки томонлама учрашувларга бой бўлди.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ва Бирлашган Араб Амирликлари Федерал божхона хизмати раҳбари Аҳмад Бин Лахедж билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Иккала мамлакат божхона идоралари ўртасида ҳамкорлик 2019 йилда “Божхона ишлари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида” имзоланган Ҳукуматлараро Битим доирасида амалга ошириб келинмоқда.
Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирлиги ўртасидаги ўзаро ташқи савдо савдо 81 фоизга ошган. Бу кўрсаткич, 2017 йилда 76,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 138,8 млн. АҚШ долларига етди.
2022 йилнинг 4 ойи давомида ушбу рақамлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 90 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Учрашувда Ўзбекистон томони иккала мамлакат божхона идоралари ўртасида ўзаро онлайн ахборот алмашинувини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, божхона ходимлари иш самарадорлигини оширишнинг KPI тизимни тадбиқ этиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, икки мамлакат ваколатли иқтисодий операторларини ўзиро тан олиш, кинология соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш каби ўнлаб масалалари атрофилча муҳокама қилинди.
Учрашувнинг амалий натижаси сифатида Йўл ҳаритаси ишлаб чиқилиб, ижро муддатлари ва масъуллар аниқ белгилаб олинди.

Амалий ташриф доирасида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов “DP World” компанияси президенти Султон Ахмед Бин Сулайм, компаниянинг Бош операцион директори Махмуд аль Бастаки ҳамда Дубай божхона хизмати раҳбари Ахмед Махбуб Мусабих билан учрашди.
“DP World” дунёдаги учинчи энг йирик порт ҳисобланиб, глобал бозордаги улуши 7 фоизни ташкил қилади. Компания 78 та денгиз терминали ва дунёдаги энг йирик саноат парки Жабал Али эркин зонасини бошқаради.
Дубай божхонасининг мувафаққиятлари трансформация сабабли, ушбу шаҳарга кириб келаётган ва чиқиб кетаётган 95 % юклар инсон аралашувисиз автоматик тарзда олдиндан тақдим этилган дастлабки декларация асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. 2021 йилнинг ўзида 27 млн. дан ортиқ транзакциялар амалга оширилган.
Трансформация жараёнларига энг илғор мамлакатлар тажрибаси қўлланилган, бир бирини такрорловчи функциялар, бюрократик жараёнлар бекор қилинган, ҳар бир божхона ходимининг фаолият самарадорлигини баҳолашнинг ахборот тизими жорий қилинган.

“DP World” компанияси Бош операцион директори Махмуд аль Бастаки билан учрашув ҳам самарали бўлиб, БААнинг “Cargoes Customs” электрон ахборот тизими, “Dubai trade portal” платформаси имкониятлари меҳмонларга намойиш қилинди.
Дастур ўз ичига божхона органлари фаолиятининг барча назорат қилувчи тартиб-таомилларини жамлаган. Хусусан, товарларнинг ТИФ ТН коди ва божхона қийматини белгилаш, товарлар чиқариб юборилгандан сўнг аудит назорати, хавфни бошқариш тизими; сунъий интеллектга асосланган контрабанда назорати; тескари алоқа тизими (feedback) шулар жумласидандир.
Салкам 20 йил аввал ишлаб чиқилган ва йилдан йлига такомиллашиб бораётган “Dubai trade portal” платформасига дастлаб 5 та идора интеграция қилинган бўлиб, бугунги кунда ташқи савдо фаолиятига алоқадор бўлган юзлаб идоралар (порт ва брокерлик хизматлари, логистик компаниялар, эркин савдо зоналари) уланган.
Содда қилиб айтганда, “Ягона дарча” платформаси вазифасини бажаради.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси “Жабал-Али” порти фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди.
Мазкур порт эркин иқтисодий зона бўлиб, 1979 йилдан бери фаолият юритади. Умумий майдони 19 минг м2 бўлган 7 та голланд омбори, 90,5 минг м2 ёпиқ ва 960 минг м2 очиқ омборлари мавжуд. Бу ерда дунёнинг 120 та мамлкатига тегишли 9 мингдан зиёд компаниялар фаолият юритади.
“Жабал-Али” портида 1 соатда ўртача 250 та юк автотрансопрт воситалари божхона назоратидан ўтказилади. Божхона кўриги ва расмийлаштируви “E-Mirsal 2” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
4 та терминалдан ташкил топган портда 200 дан ортиқ божхона ходими хизматни олиб боради.
Жараёнлар учта асосий (рентген, кўрик, мониторинг) функционал пунктларга бўлинган. Ҳар бир назорат пунктини алоҳида раҳбар бошқариб, бир-бирининг фаолиятини тўлдириб (назорат қилиб) боради, аммо такрорламайди.

Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Дубай божхона хизмати раҳбари Ахмед Махбуб Мусабих билан ҳам учрашди.
Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг салкам 55 фоизи ёки 49,4 млн. АҚШ доллари айнан Дубай ҳиссасига тўғри келади.
Кўриниб турибдики, Дубай Амирликлар орасида товар айирбошлашда етакчиликни эгаллаб келмоқда.
Дубайда йирик Логистика маркази, (Dubai Logistics City (DLC), Жебел-Али порти, “Dubai Internet City”, “Dubai Media City”, Рашид порти, Ал Мактум аэропорти, Масдар Cити каби энг замонавий халқаро логистика марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Шу сабабли Дубай божхонасида логистика терминаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ва божхона назоратини ташкил этиш бўйича катта тажриба шаклланган.
Бу борада Ўзбекистонда ҳам муҳим қадамлар қўйилмоқда. Жумладан, чегара пунктларига яқин ҳудудларда йирик божхона терминалларини ташкил этиш, бу ерда барча хизматларни бирлаштирган ҳолда “Ягона дарча” тамойилини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация БААга амалий ташрифи доирасида Дубай университетида ҳам бўлди ва мазкур олийгоҳ Президенти Иса Мохаммед Бастаки билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Дубай университети профессор-ўқитувчиларини беғараз асосда Божхона институтидаги таълим жараёнига жалб этиш, хусусан, таълим сифатини баҳолаш, Ўзбекистонда семинар ва тренинглар ўтказиш таклифи илгари сурилди.
Божхона институти ва Дубай университети ўртасида кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва ўзбекистонлик кадрларни бевосита БААда стажировкадан ўтказиш, университетдаги бой ахборот манбалари ва дарсликлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда иккала мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга қаратилган Меморандум имзоланди.

БААга ташриф доирасида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов Дубай аэропорти фаолияти билан яқиндан танишди, фурсатдан фойдаланиб “Аrabian Travel Market 2022” халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди.
Бир сўз билан айтганда, амалий ташриф Ўзбекистон божхона хизмати органлари фаолиятига тадбиқ қилиш учун янгидан янги ғоялар ва таклифларга бой бўлди. Муҳими, бу таклифлар амалиётда синалган ва тажрибадан ўтган.
Олдинда эса ташрифдан сўнгги вазифаларни белгилаб олиб ва уларни оғишмасдан бажариш талаби турибди.
Талаб сифатли адо этилар экан, унинг натижаларини қисқа муддатда биргаликда кўрамиз!