O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.4K photos
5.28K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
🏆 Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчилари учун бошқарма бошлиғининг кубоги мусобақаси ўтказилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бошқармага бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун турли хилдаги тадбирлар ташкил этилмоқда.

🏓 Мазкур йўналишда ушбу умумтаълим мактабининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка, стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича бошқарма бошлиғининг кубоги учун спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

⚽️ Бугун бошқарманинг очиқ мини футбол майдонида мактабнинг 7-11-сниф ўқувчилари 8 та жамоага бўлинган ҳолда куч синашишди. Қизиқарли бахсларга бой ва кўтаринки кайфиятда ўтказилган мусобақа якунида "10-б" синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди.

🥇 Мусобақа якунида, барча совриндорларга диплом, эсдалик совғалар ва бошқарма бошлиғининг кубоги топширилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Тошкент шаҳрида жойлашган Божхона институтида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

❇️ Ўқувчиларга Божхона институти тарихи тўғрисида, сўнг божхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, божхона соҳаси, унинг мақсад ва вазифалари, Божхона институтига қабул жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

❇️ Зарурий дастурий таъминот билан жихозланган компьютер хоналари, жанговар шайлик ва ўқ отиш жойлари, кутубхона, курсантларни ўқишдан ташқари бўш вақтларида спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар, ошхона, ётоқхона ва бошқа бинолар батафсил кўрсатилди.

❇️ Институтнинг маънавият залида институтда амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида ўқувчиларга Божхона институти масъул ходимлари кенг тушунтирди.
Ўқувчи ёшлар "Наманган аэропорти" чегара божхона пости фаолияти билан танишишди

Наманган шаҳридаги 12-сонли мактаб ўқувчилари божхона органлари фаолияти билан яқиндан танишишлари учун бошқарманинг "Наманган аэропорти" чегара божхона постига ташриф буюришди.

Ўқувчилар "Наманган аэропорти" чегара божхона постида хизмат қилаётган божхона ходимларининг хизмат фаолияти ҳамда уларнинг вазифалари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида, ўқувчилар пост орқали хорижга учиб кетаётган ва учиб келаётган фуқаролар ҳамда уларнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш жараёни билан танишиб бу жараёнда ўзлари ҳам бевосита иштирок этишди.

Ўқувчиларга божхона ходимлари томонидан божхона назоратида фойдаланиладиган техник воситалар ҳамда уларнинг ишлаш тартиби, ишлаш самарадорлиги ва афзалликлари ҳақида тушунча берилди.