Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, сўнгги йилларда божхона идоралари тизимга ахборот технологиялари қамровини кескин кўпайтириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Интерактив хизматлар сони 2017 йилда 9 тани, 2020 йилда уларнинг сони 30 тагача етказилиб, 2021 йилда қўшимча 6 тага кўпайтирилади. Ушбу хизматларни жорий қилиш орқали божхонага келиб тушаётган мурожаатлар сонини кескин қисқартиришга эришилмоқда.
Хусусан, божхона органларида 2017 йилга қадар 23 та электрон ахборот тизимлари яратилган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 63 тага етказилди, 2021 йил якунига қадар 14 та янги дастурлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Тадбир иштирокчиларига “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, тизим такомиллаштирилиб, автомобиль чегара божхона постларида амалиётга жорий этилди.
Янги дастур орқали “яшил” йўлакда – 2,5%, “сариқ” йўлакда – 91% ва “қизил” йўлакда – 6,5% товарлар расмийлаштирилди.
Аниқланган хавфлар асосида 192 та ҳолатда 6 млрд. сўмдан зиёд товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши аниқланди.
Авваллари декларация фақатгина божхона брокерига мурожаат қилиш лозим ва у томонидан тўлдирилмаган бўлса, ахборот тизими декларацияни қабул қилмас эди. Ҳозир эса, йирик ва ўрта бўғиндаги тадбиркорлар ўзларининг штатларидаги ходимларни декларацияни тўлдиришга ўқитиб, ортиқча сарф харажатлар олди олинди.
Илгари декларация ходимлар ўртасида пост бошлиғи томонидан тақсимлаб келинган бўлса, ҳозирда ушбу жараёнлар автоматлаштирилиб, махсус алгоритмлар асосида тақсимлаш йўлга қўйилди. Алгоритмлар ходимнинг иш хажми, илгари ушбу ташкилотни расмийлаштирганлиги тарихини ўрганиши белгиланган.
Илгари декларацияни рўйҳатдан ўтказиш учун хизмат китобларидан фойдаланилган бўлса (ўртача 30-60 дақиқа), ҳозир барчаси автоматлаштирилди (1-2 дақиқа).

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, юртбошимиз томонидан 2020 йил 5 июнь куни имзоланган “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонлари билан 2020 – 2023 йилларда божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Концепция ва уни амалга ошириш “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Фармон билан тасдиқланган Концепциянинг асосий йўналишдари сифатида қуйидаги 7 та йўналиш белгиланган:
☑️божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
☑️божхона органлари фаолияти ва инфраструктура объектларини ривожлантириш;
☑️рақамли иқтисодиёт доирасида замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини божхона соҳасига жорий этиш орқали божхона органлари шаффофлиги ҳамда фаолияти самарадорлигини таъминлаш;
☑️божхона органларининг фискал функцияларини амалга оширишни такомиллаштириш, ТИФни тарифли ва нотариф тартибга солишни соддалаштириш;
☑️контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш;
☑️божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакаси
ва салоҳиятини янада ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
☑️халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш.

Шунингдек тадбирда 2020 йил 1 январдан амалиётга жорий этилган «Ягона дарча» божхона ахборот тизимининг бугунги фаолияти ҳақида сўз юритилди. Ҳозирда мазкур тизим орқали ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда 6 та органнинг 17 та рухсат бериш тусидаги ҳужжатларини инсон омилисиз бериш тартиби жорий қилинди. Илгари мазкур рухсатномаларни олиш учун тадбиркор идорама-идора юришга мажбур бўлмоқда эди.
Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказига ташриф буюришди. Бу ерда уларга марказнинг ўқув хоналари, кутубхона, компьютер синфлари танинштирилиб, фаолиятга доир видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, пресс-тур давомида Миллий кинология маркази мутахассислари журналистларни марказ фаолиятига оид сўнгги янгиликлар билан таништирмоқдалар.
Жорий йилда ташкил этилганлигининг 25 йиллигини нишонлаётган Миллий кинология маркази Ўрта Осиёда ягона муассаса ҳисобланади. Марказ зиммасига Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг кинология хизматларини услубий таъминлаш, малакали кинологларни ва наслдор хизмат итларини тайёрлаш ва қайта тайёргарликдан ўтказиш каби вазифалар юклатилган.
Айтиш керак, ўтган давр мобайнида Миллий кинология маркази нафақат республикамизда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида том маънода кинологлар ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланди. Марказ фаолияти Бирлашган миллатлар ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа кўплаб ҳалқаро ташкилотлар томонидан юксак эътироф этилиб, 2008 йилда Жаҳон божхона ташкилоти томонидан минтақавий кинология маркази мақоми берилган.