O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
30.1K photos
5.12K videos
77 files
11.2K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12:00  10.01.2025

"MARIXUANA" GIYOHVANDLIK MODDASINI SOTMOQCHI BO'LGAN SHAXSLAR QO'LGA TUSHDI

Muxbir: Ixtiyor Siddiqov

https://t.iss.one/zamon_lavhalar
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўз қусурингни англашинг камолотга етаклайди.

И. Гёте
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий кинология марказига Тошкент шаҳар "Хлебушкина" номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи болажонлари ташриф буюришди.

Марказ ходимлари томонидан ташкил этилган экскурсия ҳамда кўргазмали чиқишлар болажонларда ўзгача қизиқиш ва таассурот қолдирди.
Куннинг яхши хабари!

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч" шиори остида ўтказилган "Заковат" ўйинида Божхона институти курсантларидан ташкил топган 2 та жамоа муносиб иштирок этиб, 1- ва 3-ўринларни қўлга киритишди.
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по мерам дальнейшего развития транспортно-логистической системы.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #logistika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Яхши тарбия маҳсули — бу киши ўз қадр-қимматига яраша ўзини тута билишидир. Шундай фазилатли кишини ҳар қанақа такаббур одам ҳам иззат қилишга мажбур бўлади.

Филип Честерфилд
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисод:24 I Тошкент вилояти божхона бошқармасининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоби "Ўзбекистон:24" телеканали орқали ёритилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтган марафонда куч ишлатар тузилмалар ходимлари, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, спорт клублари аъзолари, профессионал спортчилар ва шаҳримиз аҳолиси вакилларидан иборат ҳаваскор жамоалар қатнашишди.

1000 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирган мазкур спорт мусобақасида югурувчилар иккита масофада – 3 км ва 10 км масофаларида ўз кучларини синаб кўришди.

Божхона қўмитаси ходимлари ҳамда Божхона институти курсантлари ҳам мазкур мусобақада яккалик ва жамоавий тарзда фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритишди.

Ҳусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги олий таълим муассасаларининг курсант қизларидан иборат жамоалар ўртасида Божхона институтининг курсант қизлари жамоаси 10 км масофани босиб ўтишда 3-ўринни қўлга киритишди.

Ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик руҳининг ёрқин ифодаси бўлган мазкур тадбир иштирокчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ва оммалаштиришга хизмат қилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси пойтахтимиздаги бир гуруҳ божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан давра суҳбати ташкил қилди.

Божхона брокерлари фаолиятида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган учрашувда мазкур йўналишда қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар (ЎРҚ-956) ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Қарор билан халқаро курьерлик ва божхона брокерлик ташкилотларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш паспортлари тасдиқланди ҳамда божхона брокерларига бир қатор талаблар қўйилди.

Тадбирнинг аҳамиятли томони шундаки, унда ҳалоллиги ва самарали меҳнати, тадбиркорлик ривожига қўшган ҳиссаси, божхона қонунчилигига нибатан итоаткорлиги ҳамда божхона органлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган бир гуруҳ божхона брокерлари Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўртасида сўровнома ўтказилиб, божхона фаолиятидаги очиқлик, кўрсатилаётган хизматлар, божхона кўриги жараёнлари, божхона ходимлари билан ишлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар, фаолиятни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди.