O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш божхона органлари олдидаги устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-330-сон қарори ижроси бўйича Фарғона вилоятидаги 7 та маҳаллага божхона органлари масъул этиб белгиланган.

Ушбу маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов ва тегишли ташкилот вакиллари Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлишди.

Ўрганишлар давомида Офтобру, Демурсад ва Қақир маҳаллаларининг еттилиги ва фаоллари билан учрашилди. Ушбу ҳудудларда камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш йўналишида олиб борилган ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар билан танишилди.

Қолаверса, ушбу маҳаллаларнинг суғориш тизими, электр таъминоти, ички йўлларни асфальтлаш ҳамда дренажлар ўрнатиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар ва уларга ажратилиши лозим бўлган харажатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети
тасдиқланди.
Божхона институти ва Турон фанлар академияси ўртасида илм-фан, таълим, илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини ривожлантириш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Тадбирда Турон фанлар академияси президенти, профессор Х.Бобобеков, академиклар ҳамда Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этишди.

Меморандум келгусида илмий тадбирларни ҳамкорликда ташкиллаштириш, академиянинг етакчи мутахассислари ва академиклари томонидан курсантлар ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий ишларига кўмаклашишни назарда тутади.

Шунингдек, томонлар ўқув методик қўлланма, тавсияномалар, китоб, рисолалар ҳамда илмий мақолаларни ҳамкорликда тайёрлаш ва чоп этиш ишларини амалга ошириш борасида ўзаро келишиб олишди.

Тадбир давомида Божхона институтининг 4-босқич курсантлари томонидан ижодий чиқишлар намойиш қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в очередном заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя.

#Mirziyoyev #sammit #YOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Йиғилишда Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Ўзбекистон етакчиси тадбир якунида имзоланаётган Ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимда мамлакатимизнинг иштирок этиши, шунингдек, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини тез фурсатда жорий этиш тарафдори эканини таъкидлади.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Вақтни "эссиз", "қанийди", "кошкийди"лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан.

Нажмиддин Кубро
Forwarded from ZAMON | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21:00  26.12.2024

BOJXONACHILARNING MAS’ULIYATLI VA MASHAQQATLI FAOLIYATI

#Toshkent

muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova

https://t.iss.one/zamon_lavhalar