O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.1K subscribers
32.8K photos
5.93K videos
79 files
11.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона институтида “Ҳарбий таълим тизимида касбий маданият шаклланишининг ижтимоий-фалсафий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган олий ҳарбий таълим муассасаларининг мутахассис ходимлари, профессор-ўқитувчилари, изланувчи тадқиқотчилари ҳамда институт курсантлари иштирок этишди.

Конструктив илмий мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг касбий-ахлоқий маданияти, маънавий қиёфаси, мафкуравий ва психо-эмоционал тайёргарлиги, нутқ ва сўзлашув маданияти, ҳарбий педагогиканинг имкониятлари каби муҳим масалалар, ушбу йўналишдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашилди.

Конференция якунида иштирокчилар ўз фаолиятидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва тавсиялар билдиришди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nikotinli mahsulotlar qonunga xilof ravishda saqlanayotganligi aniqlandi

06:30 21.12.2024

@hududtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканалинг "Янги ҳаёт" ток шоусида кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хафта бошида "Менинг юртим" телеканалида намойиш қилинган "Буни ҳаёт дейдилар" туркум теленовеллаларининг навбатдагиси "Пиротехника балоси" мавзусига бағишланди.

Янги йилни пиротехникасиз қарши олинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости @boshpochtamtbot телеграм ботини эътиборингизга ҳавола қилади.

Мазкур бот орқали Сиз халқаро почта ва куръерлик жўнатмалари орқали товарларни олиб ўтишнинг божхона назорати ва расмийлаштируви қоидалари билан яқиндан танишасиз. Бунинг учун ботга божхона қоидалари акс эттирилган видеоролик ва буклетлар, турли тақдимотлар жойлаштирилган.

Шунингдек, ботдан жўнатмалар орқали юборилган товарларнинг божхона тўловлари ва уларнинг тўлаш усуллари ҳамда давлатлар кесимида куръерлик ташкилотлари ҳақидаги маълумотларни ҳам олиш мумкин.

Электрон савдо дўконлари орқали харидларни амалга ошираётган, хориждан маҳсулотлар буюртма қилаётган ёки Ўзбекистонга курьерлик ташкилотлари орқали жўнатма юбораётган юртдошларимиз учун ушбу бот ҳар томонлама қулай ва фойдалидир.

Бот такомиллаштириб борилади.
Қашқадарёда қарийб 200 минг дона пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Миллий гвардия, ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини ноқонуний реализациясига қарши курашиш йўналишида Кўкдала туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида кўп миқдорда пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Ушбу пиротехника воситалари белгиланган тартибда саноқдан ўтказилганда эса 8 дона картон қутилар ичида жами 196 200 дона петардалар жойлаштирилганлиги ошкор бўлди. Мазкур воситаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қарийб 50 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Ҳудудлардан хабарлар

Навоийда янги йилнинг илк чорагида ун ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушади. Корхона "божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимидан фойдаланишни кўзда тутмоқда. Шу боисдан ҳозирданоқ вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти шу ернинг ўзига келиб тарғибот ишларини олиб боришмоқда, мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Фарҳод” чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган йўловчи чўнтагидаги 1,3 млн. рубль ҳақида божхонада маълум қилишни “унутиб” қўйибди.

“Ўзбекистон” телеканали “Оила тилсими” кўрсатувининг янги йил сони ўзгача бўлади. Кўрсатувда андижонлик ижодкор божхона ходими Фарҳод Каримов оиласи билан иштирок қилди ва қўшиқ ҳам куйлади.

Нукус шаҳрида божхона органларига бириктирилган 31-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш божхоначилар” тўгараги аъзолари “ақл гимнастикаси”да беллашишди. Божхона ишида бу жуда муҳим!

Нишондаги “Талимаржон иссиқлик электр станцияси “ АЖ 900 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳасига киришган. Салкам 945 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа доирасида четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналарнинг божхона расмийлаштируви ва божхона имтиёзларини қўллашда кўмак кўрсатилмоқда.

Яқинлашаётган “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг ижодкор ходимлар ўртасида “Ватан азиз – жасорат мангу” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Энг яхши ижодий ишлар республика босқичига йўл олади.

Олтинсой туманидаги 15 та камбағал оила Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғига бириктирилган. Уларнинг шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар натижа бера бошлади. Ҳозирга келиб 2 нафар фуқаро камбағаллик рўйхатидан чиқарилди. 9 нафари тикувчилик ва 2 нафари компьютер саводхонлиги курсида ўқитилмоқда, 5 нафарига субсидия асосида тикув машинаси ажратилди.