O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.6K photos
5.35K videos
78 files
11.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона қўмитасида Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Унда асосий эътибор Корея Ҳукумати билан ҳамкорликда “Ягона ойна” ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, келгусидаги ҳамкорлик ва ахборот тизимларини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.

Лойиҳа доирасида кореялик мутахассислар билан фаол ҳамкорлик олиб борилди, Ўзбекистон божхона ходимлари учун тажриба алмашув курслари ташкил этилди.

Мазкур тизим жорий қилинганидан сўнг рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш соддалашди ва электрон тус олди, пировардида тадбиркорларнинг бу учун сарфлайдиган вақти ва харажатлари қисқарди.

Ҳозирда тизим орқали 12 та давлат идораси томонидан бериладиган халқаро савдога доир рухсатномаларнинг 99 фоизи қамраб олинган.

Учрашувда томонлар халқаро савдо ҳажмининг ошиши ва янги талабларни ҳисобга олган ҳолда рухсатномаларни қайта ишлаш вақтини қисқартириш, тизимни самарали ишлатиш ва янги технологияларни амалиётга жорий қилиш учун ходимларни ўқитиш масалаларини кўриб чиқишди.

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг биринчи котиби Ким Сора хоним лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилганлигини ва уни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Кун фотоси: Божхонанинг бокс маликалари!

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида бугун божхона ходимлари Нигина Ўктамова кумуш ва Сабина Бобоқулова бронза медалини қўлга киритишди.
Давлатимиз раҳбарига озиқ-овқат саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йилги режалар бўйича ахборот берилди.

Главе государства представлена информация о проводимой работе в пищевой промышленности и планах на 2025 год.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳудудлардан хабарлар

Бухорода инвестициявий лойиҳа доирасида фаолияти йўлга қўйилаётган текстил корхонаси тўлиқ ишга тушиши натижасида 600 га яқин аҳоли бандлиги таъминланади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди.

Қашқадарёда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан сайёр қабуллар давом этмоқда.

Намангандаги текстил корхоналаридан бири “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланиб, даромадини оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона “божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимининг қулай имкониятлари натижасида 5 млрд сўм фойда қилди.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг "Савай" темир йўл чегара божхона постида ҳаракат ҳажми ортмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳудуди ҳамда божхона постларида 1400 дан ортиқ дарахтлар экилди.

Бухоро вилояти божхоначилари томонидан "Хўжадавлат" чегара божхона пости ҳудуди кўкаламзорлаштирилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bojxonachi bo‘lish istagidagi yigit-qizlar!

Shoshiling! Bojxona organlariga ishga kirish uchun hujjat topshirish 13 dekabrda yakunlanadi.

To‘liq tafsilotlar ushbu havolada.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди.

Амир Темур
Радиоактив материаллар контрабандасига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “КОНТАКТ – Марказий Осиё: радиологик ва ядровий материалларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича салоҳиятни ошириш” деб номланган икки йиллик дастури ўз ишини бошлади.

Мазкур дастур доирасида жорий йилнинг 2-3 декабрь кунлари Италиянинг Турин шаҳрида БМТнинг Жиноятчилик ва одил судлов масалалари бўйича Минтақалараро илмий-тадқиқот институтининг штаб квартирасида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли вазирлик ва идораларининг мутахассислари иштирокида биринчи минтақавий учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мутахассислари билан бир қаторда Божхона қўмитасининг масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Мазкур лойиҳа давлат хавфсизлик органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари радиоактив ва ядровий материаллар бўйича ноқонуний савдога уринишларнинг олдини олишга қаратилган оператив тадбирларни ўтказиш бўйича салоҳиятни ошириш, барқарор кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш, тренерларнинг машғулотларни ўтказиш қобилиятини ошириш, ядро қуроллар ва радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишини текшириш масалаларда минтақавий ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

Лойиҳа 2024-2026 йилларга мўлжалланган бўлиб, ушбу ҳамкорлик нафақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг салоҳиятини оширишга, балки минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳам қаратилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз божхоначилари томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди