O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.4K subscribers
30.5K photos
5.31K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
“Фарғона” чегара божхона постида ҳайдовчи автомашина ўриндиғи остига яширган ҳолда 100 млн сўм ва 20 минг АҚШ долларини олиб чиқишга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга божхона чегаралари орқали эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини олиб чиқишга рухсат этилади.
Божхона қўмитасида Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Унда асосий эътибор Корея Ҳукумати билан ҳамкорликда “Ягона ойна” ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, келгусидаги ҳамкорлик ва ахборот тизимларини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.

Лойиҳа доирасида кореялик мутахассислар билан фаол ҳамкорлик олиб борилди, Ўзбекистон божхона ходимлари учун тажриба алмашув курслари ташкил этилди.

Мазкур тизим жорий қилинганидан сўнг рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш соддалашди ва электрон тус олди, пировардида тадбиркорларнинг бу учун сарфлайдиган вақти ва харажатлари қисқарди.

Ҳозирда тизим орқали 12 та давлат идораси томонидан бериладиган халқаро савдога доир рухсатномаларнинг 99 фоизи қамраб олинган.

Учрашувда томонлар халқаро савдо ҳажмининг ошиши ва янги талабларни ҳисобга олган ҳолда рухсатномаларни қайта ишлаш вақтини қисқартириш, тизимни самарали ишлатиш ва янги технологияларни амалиётга жорий қилиш учун ходимларни ўқитиш масалаларини кўриб чиқишди.

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг биринчи котиби Ким Сора хоним лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилганлигини ва уни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Кун фотоси: Божхонанинг бокс маликалари!

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида бугун божхона ходимлари Нигина Ўктамова кумуш ва Сабина Бобоқулова бронза медалини қўлга киритишди.
Давлатимиз раҳбарига озиқ-овқат саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йилги режалар бўйича ахборот берилди.

Главе государства представлена информация о проводимой работе в пищевой промышленности и планах на 2025 год.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳудудлардан хабарлар

Бухорода инвестициявий лойиҳа доирасида фаолияти йўлга қўйилаётган текстил корхонаси тўлиқ ишга тушиши натижасида 600 га яқин аҳоли бандлиги таъминланади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди.

Қашқадарёда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан сайёр қабуллар давом этмоқда.

Намангандаги текстил корхоналаридан бири “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланиб, даромадини оширмоқда.

Тошкент шаҳридаги қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона “божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимининг қулай имкониятлари натижасида 5 млрд сўм фойда қилди.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг "Савай" темир йўл чегара божхона постида ҳаракат ҳажми ортмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳудуди ҳамда божхона постларида 1400 дан ортиқ дарахтлар экилди.

Бухоро вилояти божхоначилари томонидан "Хўжадавлат" чегара божхона пости ҳудуди кўкаламзорлаштирилди.