O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 9-йиғилишида иштирок этди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов қатнашди.

Йиғилиш давомида Божхона қўмитаси вакиллари томонидан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими доирасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Йиғилишда аъзо давлатлар томонидан 2023 йилда тақдим этилган йўл харитаси доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида дастлабки декларациялаш, ташқи савдода тақдим этиладиган ҳужжатларга бўлган талаблар, божхона йиғимлар ставкалари, чегарадаги назорат идораларининг аҳамияти, божхона қийматини аниқлашда ўзаро боғлиқ шахсларга бўлган талаблар, интеллектуал мулк билан боғлиқ янги ҳуқуқ доирасида амалга оширилган ишларга доир кўплаб саволлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ўтказилган тезкор тадбирда 91 дона салютни сотиш мақсадида сақлаб юрган фуқаро аниқланди.
Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бир дарахт учун қанча барг керак бўлса, инсон учун шунча одоб керак бўлади.

Муҳаммад Исмоил
Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бугун республика бўйлаб барча божхона тузилмалари ходимлари иштирокида оммавий кўчат экиш акцияси ўтказилади.

Тафсилотларни каналимизда кузатиб боринг!
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги Қумариқ маҳалласида бошланган тадбирнинг асосий қисмида Божхона қўмитаси Раиси кўчат экишни бошлаб бериб, акцияга старт берди.
Божхона қўмитаси томонидан ташкил қилинаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш акцияси айни дақиқаларда "Ўзбекистон 24" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, нафақат юртимиз, балки дунёнинг кўплаб минтақалари иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини тобора яққол ҳис қилмоқда.

Ҳавонинг ифлосланиши, сув танқислиги, чўллашиш ва тупроқ эррозияси, глобал исиш билан боғлиқ муаммолар атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солмоқда.

Шу боисдан Ўзбекистонда 3 йилдан бери “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнларда божхона органлари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.
Тошкент автомобиль халқа йўлининг Янгиҳаёт туманидан ўтган қисмидаги 500 метр узунликдаги йўл четига Божхона қўмитаси ходимлари яхши ниятлар билан 500 туп қарағай, япон сакураси ва шумтол каби манзарали дарахт кўчатларини экишмоқда.
Тадбирнинг ўзига хос ва муҳим аҳамияти шундаки, бугун республикамиз бўйлаб 39 та божхона ва ижтимоий соҳа объектлари ҳудудларидаги бўш майдонларга 4 минг нафардан зиёд божхона ходимлари номидан 17 минг дона кўчат экилмоқда. Жумладан,

Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жойлашган "Мурувват" уйлари ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари;

"Хўжайли", "Қорасув", "Қарши-Керки", "Хўжадавлат", "Поп", "Учқўрғон", "Жартепа" чегара божхона постлари;

Тошкент вилоятининг Нурафшон, Ангрен ва Бекобод шаҳарларидаги ҳамда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги божхона ходимларининг хизмат уйлари;

Божхона институти, Миллий кинология маркази, "Бахт" дам олиш маскани ҳудудидаги бўш майдонларга иқлим шароитларидан келиб чиқиб, турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.