O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ҳудудларда божхона ходимлари томонидан турли тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Хоразм вилояти божхона бошқармасида сана муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Қарши шаҳридаги
3-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Конституция – адолат тантанаси” мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Наманган вилояти божхона бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабида заковат ўйини ўтказилди. Унда ўқитувчилар ва божхоначилар ўзаро беллашишди.

Жиззах шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабида "Конституция-бахтимиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида “Зукко китобхон” ва “Заковат” интеллектуал беллашувлари бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Самарқанд" ТИФ божхона постида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bojxonachi bo‘lish istagidagi yigit-qizlar!

Shoshiling! Bojxona organlariga ishga kirish uchun hujjat topshirish 13 dekabrda yakunlanadi.

To‘liq tafsilotlar ushbu havolada.
Жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 9-йиғилишида иштирок этди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов қатнашди.

Йиғилиш давомида Божхона қўмитаси вакиллари томонидан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими доирасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Йиғилишда аъзо давлатлар томонидан 2023 йилда тақдим этилган йўл харитаси доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида дастлабки декларациялаш, ташқи савдода тақдим этиладиган ҳужжатларга бўлган талаблар, божхона йиғимлар ставкалари, чегарадаги назорат идораларининг аҳамияти, божхона қийматини аниқлашда ўзаро боғлиқ шахсларга бўлган талаблар, интеллектуал мулк билан боғлиқ янги ҳуқуқ доирасида амалга оширилган ишларга доир кўплаб саволлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ўтказилган тезкор тадбирда 91 дона салютни сотиш мақсадида сақлаб юрган фуқаро аниқланди.
Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бир дарахт учун қанча барг керак бўлса, инсон учун шунча одоб керак бўлади.

Муҳаммад Исмоил
Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бугун республика бўйлаб барча божхона тузилмалари ходимлари иштирокида оммавий кўчат экиш акцияси ўтказилади.

Тафсилотларни каналимизда кузатиб боринг!
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги Қумариқ маҳалласида бошланган тадбирнинг асосий қисмида Божхона қўмитаси Раиси кўчат экишни бошлаб бериб, акцияга старт берди.
Божхона қўмитаси томонидан ташкил қилинаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш акцияси айни дақиқаларда "Ўзбекистон 24" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, нафақат юртимиз, балки дунёнинг кўплаб минтақалари иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини тобора яққол ҳис қилмоқда.

Ҳавонинг ифлосланиши, сув танқислиги, чўллашиш ва тупроқ эррозияси, глобал исиш билан боғлиқ муаммолар атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солмоқда.

Шу боисдан Ўзбекистонда 3 йилдан бери “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнларда божхона органлари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.
Тошкент автомобиль халқа йўлининг Янгиҳаёт туманидан ўтган қисмидаги 500 метр узунликдаги йўл четига Божхона қўмитаси ходимлари яхши ниятлар билан 500 туп қарағай, япон сакураси ва шумтол каби манзарали дарахт кўчатларини экишмоқда.