O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.3K subscribers
30.6K photos
5.34K videos
78 files
11.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!


Жаҳон божхона ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш ва ҳалолликни рағбатлантириш дастури кўмагида Кот-д'Ивуарда божхона ва хусусий сектор ўртасида ҳалоллик ва мулоқотга барқарор ёндашувга бағишланган масофавий семинар ташкил этилди.

*****

Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган ва қайта реконструкция қилинган "Фараб авто йўллари" чегара-божхона постини фойдаланишга топширди.

Бухоро вилоятидаги "Олот" чегара божхона постига туташ мазкур пост 10 гектаргача кенгайди, энди бир вақтнинг ўзида 16 та юк автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказиш мумкин. Натижада, кунига 1000 тагача юк автотранспорт воситаси ҳаракатланишига имконият юзага келди.

*****

Белорусиялик божхоначилар Литвадан кириб келган юк автотранспорт воситасида товарларни ташишда фойдаланиладиган поддонлар ичига моҳирлик билан 88 кг оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси яширилганини фош қилишди.

Жиноятчиларнинг «маҳорати»га қаранг-ки, поддонлардаги бўшлиқларга наркотик модда яширилгач, улар мум билан бекитилган. Ушбу ҳолатни содир этган жиноий схема аъзолари Беларус ва Россияда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида қўлга олинган.

****

Новосибирск божхоначилари Тайланддан қайтган йўловчилардан бирининг қўл сумкаси ичидан тимсоҳнинг бошини топишди.

Аёлнинг сўзларига кўра у бу ғайритабиий топилмани сувенир сифатида сотиб олган. Ўтказилган экспертиза мазкур топилма СИТЕС конвенцияси талабларига тааллуқли бўлган ҳақиқий тимсоҳнинг боши эканлигини тасдиқлади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-399-сонли қарори билан Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, театрларнинг фаолияти учун зарур бўлган мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва бошқа ашёлар 2030 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилади.
Бугун Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб “Конституция кўчаси” ташкил қилинди.

Бу ерда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари турли кўргазма ва тақдимотлар, концертлар, викторина ва челленжларни ўз ичига қамраб олган.

Тадбирда иштирок этаётган вазирлик ва идоралар ўз павильонларида фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ахборотлар, буклет ва флаерларни юртдошларимизга улашишмоқда.

Божхона қўмитаси бурчагида ҳам Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва Божхона институти томонидан турли акциялар ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилди.

Айниқса, Миллий кинология маркази кинологларининг хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари намойиши йиғилганларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Тадбир иштирокчиларининг божхона соҳасига доир қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Сайилгоҳда байрам шукуҳи давом этмоқда.
#bu_qiziq
#kun_tarixi

Бугун 5 декабрь санасида дунё бўйлаб “Халқаро турк қаҳваси куни” кенг нишонланмоқда.

Мазкур сана 2013 йилда ушбу маҳсулот ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани муносабати билан таъсис этилган.

Турк маданиятининг ажойиб қисми бўлган туркча қаҳва Ўзбекистонда ҳам севиб истеъмол қилинади.

Аҳамият беринг, республикамиз божхоначилари 2024 йилнинг 11 ойи давомида Туркиядан Ўзбекистонга келтирилган қиймати 854 минг АҚШ долларидан зиёд бўлган салкам 115 тонна қаҳвани “импорт” божхона режимига расмийлаштиришган.

Жорий йилда Туркиядан келтирилган қаҳва миқдори ўтган йилга нисбатан 1,3 баробарга кўпайган.
Ҳудудлардан хабарлар

Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти Урганч туманидаги нефтни қайта ишлаб чиқарадиган корхонада тарғибот учрашуви ўтказишди.

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи турли хилдаги полиэтилен хомашёлар ишлаб чиқарадиган корхонада бўлди.

Наманганда қиймати 70 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида 300 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада сайёр учрашув ташкил этилди.

Бухорода “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими доирасида самарали иш олиб бораётган корхоналар ўрганилди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида инвестицион лойиҳаларнинг ўзлаштириш ҳолати таҳлил қилинди.