O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.3K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Бу йўналишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирга қадар 3 минг нафарга яқин божхона ходимлари “комплаенс - назорат тизими” йўналишида ўқитилди.

Божхона органларига ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида номзодларни божхона органларига қабул қилишнинг шаффоф тизими жорий қилинди.

Ҳеч кимга сир эмас, ҳар қандай соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш соҳани рақамлаштириш билан узвий боғлиқдир.

Сўнгги икки йилда божхона органлари фаолиятига 23 та янги ахборот тизимлари, 14 та янги электрон хизмат ва 9 та янги мобил илова жорий этилди.

Мамлакат ташқи савдо айланмаси йилига 2 баробарга, чегаралар орқали транспортлар ҳаракатланиши 2,8 баробарга, йўловчилар ҳаракатланиши 2 баробарга ортаётган бўлсада, соҳани рақамлаштириш ҳисобига экспортда 87 % ва импортда 81 % товарлар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.

Янги ташкил этилган Божхона расмийлаштируви маркази орқали декларациялаш 100 % масофавий тарзга ўтказилиб, товарларнинг логистика занжиридаги ҳаракати тўлиқ назоратга олинди.
Божхона органларида ахлоқий-руҳий муҳитни соғломлаштириш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоралари кўрилмоқда.

Бунда асосий эътибор ходимларни жазолашга эмас, балки, салбий ҳолатларни барвақт олдини олишга (превентив чоралар) қаратилмоқда.

Соҳага тадбиқ этилган “Коррупциявий хавфларни бошқариш” дастури орқали манфаатлар тўнашувини аниқлаш механизмлари автоматлаштирилишига эришилди.

Ўз навбатида ходимлар томонидан салбий ҳатти-харакатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида умумий тартибда 367 маротаба, якка тартибда 810 маротаба профилактик тарбиявий ишлар олиб борилди.

Бу борада кўрилаётган амалий чора-тадбирлар ўз натижасини бермоқда.

Коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва рақамлаштириш йўналишларидаги рейтинг баҳолаш тизимларида Божхона қўмитаси юқори ўринларда турибди.

Шунингдек, қўмита "Комплаенс-назорат" тизимини самарали жорий этган ташкилот сифатида ҳам эътироф этилган.
Очиқ мулоқот якунида коррупция иллатининг салбий оқибатларини ўз саҳна кўринишлари ва тасвирий санъат ишларида мазмунли ва таъсирчан очиб бера олган курсантларга эсдалик совғалари топширилди.

Очиқ мулоқотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bojxona institutining 11 nafar kursanti Xitoyda malaka oshirmoqda

09:00 03.12.2024

@hududtv
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўттиздан ошмаган, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари
Божхона қўмитасига АҚШ Адлия вазирлигининг жиноят қидирув бўйича халқаро тренинг дастури вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Делегация аъзолари билан бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда келгусида гендер масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Дастлаб АҚШ делегацияси Ўзбекистон божхона хизмати фаолияти билан таништирилди. Хусусан, давлат божхона хизмати органларида гендер тенглик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тизимда аёл-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сўнгра АҚШ Адлия вазирлигининг Жиноят қидирув бўйича халқаро тренинг дастурининг гендер масалалари бўйича раҳбари Сана Карам “EMPoWER” лойиҳаси тўғрисида таништириб, дастурнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши юқори эканлигини эътироф этди.

Маълумот учун: “EMPoWER” – Engaging Multinational Policewomen on Equality and Rights (Кўп миллатли полициячи аёл ходималарни тенг ҳуқуқлилик асосида бирлаштириш) лойиҳаси асосан аёл ходималарни қамраб олиши ҳамда лойиҳа доирасида тренинг, тактик ўқув курслари, учрашувлар ва ўрганиш миссиялари ташкил этилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Учрашув якунида меҳмонлар Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси...

Коррупцияга қарши кураш: муроса ва тоқат йўқ!
Ҳудудлардан хабарлар

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ҳудудларда ташкил этилган хайрия тадбирларида божхоначилар фаол иштирок этишди.

Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамюртларимизга божхоначилар томонидан ногиронлик аравачалари топширилди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги “Мурувват” аёллар интернат уйидаги меҳр-эътиборга муҳтож ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олинди.

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги “Мурувват” интернат уйида сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда божхоначилар фаол иштирок этишди.

Нукус шаҳридаги аёллар “Мурувват” интернат уйида бўлиб ўтган тадбирда божхоначилар тарбияланувчилар ҳолидан хабар олишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Қумқўрғон, Сариосиё ва Денов туманларидаги “Мурувват” уйларида бўлиб, байрам совғалари улашишди.

Қарши шаҳрида сана муносабати билан байрамона кўргазмали тадбир ташкил этилди.