O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.4K subscribers
30.4K photos
5.3K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Чилонзордаги хонадонлардан бирида салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланди

Янги йил байрами яқинлашган сайин кун тартибига чиқадиган пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши республикамиз божхоначилари томонидан тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага карши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Миллий гвардия ва ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмаси фош қилинди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган 205 та қоғоз қутида 2 турдаги пиротехника воситалари қонунга хилоф тарзда сақланаётганлиги фош бўлди.

Рангли тутун чиқарувчи ва учқун сачратувчи мазкур пиротехника воситаларининг умумий миқдори 24 минг 637 донани, қиймати эса  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 737 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинди ҳамда  ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 80 дан зиёд божхона қонунбузилиши ҳолатларида 7,5 млн  донага яқин пиротехника воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.
Ҳудудлардан хабарлар

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Зўравонликка қарши бизнинг масъулиятимиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари “Ургут” эркин иқтисодий зонасида жойлашган корхоналар фаолияти билан танишди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ электромобиллар ишлаб чиқариладиган корхонада бўлишди.

Божхона институтида Конституция куни муносабати билан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Хоразмда божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Бухорода “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланаётган корхоналар сони ортиб бормоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению текущего состояния привлечения иностранных инвестиций и планов на следующий год.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳар бир жасоратли, ҳар бир адолатли шахс Ватанга шон-шараф олиб келади.

Ромен Роллан
Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Нодир Мусамухамедов Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постидаги хизмат фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлаб, Н.Мусамухамедов божхона кўриги ва расмийлаштируви жараёнини кўздан кечириб, ходимларга юк автотранспорт воситаларида кириб келаётган товарлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ўрганган ҳолда божхона назоратидан ўтказиш, постда мавжуд техник воситалар имкониятларидан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Шунингдек, ходимларга Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида баён этилгандек, ўтган беш йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан, экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан ошгани, шундай суръат жадал давом эттирилса, 2030 йилга бориб, мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш салоҳияти борлиги таъкидлангани айтиб ўтилди. Жумладан, ҳар бир божхона ходими иқтисодий хавфсизликка масъуллиги ва юқоридаги кўрсаткичларни янада юксалиши учун ҳалол ҳамда самарали хизмат билан ҳисса қўшиш шарафли бурч эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, уларнинг таклифлари тингланди.

Бундан ташқари, “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида олтинни қайта ишлаб, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарияти билан ҳам сайёр учрашув ўтказилиб, божхона ҳудудида қайта ишлашнинг афзалликлари ва имкониятлари ҳақида тадбиркорларга маълумот берилди.